Тошкент тиббиёт академиясига профессор Анас Анварович Гильмановнинг ташрифи

2019 йилнинг 14 октябр куни Тошкент тиббиёт академиясига соғлиқни сақлашни бошқариш бўйича маърузалар цикли ва мастер-класслар ўтказиш мақсадида Қозон давлат тиббиёт университетининг (Россия) Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедрасининг мудири, профессор А.А.Гильманов ташриф буюрди.

Ташрифининг биринчи кунида профессор А.А.Гильманов томонидан ТТА профессор-ўқитувчилари таркиби, магистрантлар ва клиник ординаторлар иштирокида “Актуальные вопросы общественного здравоохранения” мавзусида айланма стол ўтказилди.

Сўнгра профессор А.А.Гильманов  ТТА томонидан даволаш факультетининг 3 курс талабаларига «Здравоохранение, ожидаемые результаты» мавзусида маъруза ўқилди.

Кейинги кунда профессор А.А.Гильмановнинг Жамоат соғлиғини сақлаш мактабининг магистрантлари билан учрашуви бўлиб ўтди, учрашув давомида замонавий соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммолари муҳокама этилди. Сўнгра профессор А.А.Гильманов томонидан “Здоровье как экономическая и социальная категория” мавзусида маъруза ўқилди.

Ўз ташрифининг учинчи кунида профессор А.А.Гильманов томонидан “Методика экономического анализа деятельности медицинских организаций” мавзуида мастер-класс ўтказилди.

Шунингдек, профессор А.А.Гильманов томонидан Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси ва Жамоат соғлиғини салаш мактабининг профессор-ўқитувчилар таркиби иштирокида соғлиқни сақлашни бошқариш соҳасида ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича айланма стол ўтказилди.

Ташриф сўнгида профессор Гильманов таклиф учун ТТА раҳбарияти, кафедраларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва бундай кейин ҳам тиббиётнинг Жамоат саломатлигини сақлаш йўналишида ТТА ва Қозон давлат тиббиёт университетлари орасидаги ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга умид билдириб қолди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan