Tel:+998 71 150-7834
 

ГРАНТ!

Grant

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ ГРАНТ (Докторлик диссертацияси учун)

Шуни мамнун билан эълон қиламизки, 2016-2020 йилларга мўлжалланган халқаро илмий грант бўйича Тошкент тиббиёт академияси ва Жанубий Корея Республикасини Университети ўртасида шартнома имзоланди.

  • Грантни иқтисодий фонди:
    400000 АҚш доллари.
  • Грантни илмий йўналиши:
    Экология ва инсон саломатлиги мавзуси.
  • Грантни иқтисодий таъминоти:
    Корея миллий тадқиқот фонди.
  • Грантни мақсади:
    Экология ва атроф муҳитни инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш бўйича мутахассислар тайёрлаш, уларни инсон организмига таъсирини ўрганиш, зарарли омилларни камайтириш, касалликларни профилактикаси.
  • Режа:
    Тошкент тиббиёт академияси қошида экология ва саломатлик номли департамент очиш, ёш кадрларни тайёрлаш, шу йўналишда Корея Университети билан биргаликда докторлик диссертациялари тайёрлаш. Шу соҳага оид юқори технологияларни жорий қилиш.

Шу мақсадда, ушбу грант доирасида иштирок этишни билдирганлардан аризалар қабул қилиш бошланди.

Ушбу грант Тошкент тиббиёт академиясида Магистратурани туганганлар учун мўлжалланган (бакалавр ва магистрлар учун эмас, аммо улар учун ҳам тез орада ташкил қилинади).

Танловга ёзилиш учун керакли ҳужжатар рўйҳати:
1. Паспорт нусхаси
2. Магистратурани тугатганлик дипломи нусхаси
3. Email, алоқа учун телефон рақами

Маълумотларни қуйидаги почтага юборинг: dr.shodiyev@mail.ru

Қўшимча маълумотлар учун:
С.Р.Шодиев
(99)829-21-21
dr.shodiyev@mail.ru

 
 

Share this Post