Tel:+998 71 150-7834
 

Тошкент Давлат Стоматология институтидаги анжуманга таклиф қиламиз

conftsdi

АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент Давлат Стоматология институтида 2016-2017  ўқув йилининг  3-январда “Юқори малакали шифокорларни тайёрлашда таълим тизимининг назарий ва амалий  муаммолари”мавзусидаги III ўқув-услубий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.

Анжуманда профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, магистрантлар, мустақил тадқиқотчилар, клиник ординаторлар, академик лицей ва коллеж ўқитувчилари ўз тезис ва мақолалари билан иштрок этишлари мумкин.  Анжуман материаллари тўплам ҳолида нашр этилади.

Анжуманда қуйидаги йўналишларни қамраб олиш кўзда тутилади:

  1. Дунё таълим тарбия муҳитида замонавий таълим технологиялари: тарихий тажриба –келажакка назар.
  2. Узлуксиз таълим тизимида таълим, илм ва маънавият соҳасида инновация.
  3. Замонавий таълимнинг долзарб масалалари

Анжуман материалларини расмийлаштириш тартиби:

Анжуман материаллари бир нусхада ва электрон шакл файл кўринишида Word 2003, 2007форматида Nimes New Roman, 14 шрифт, сатрлар оралиғи 1,5 см, саҳифалар юқоридан ва пастдан 2 см,чапдан 2,5 см, ўнгдан 1,5 см қолдирган ҳолда бўлиши лозим.

Биринчи қаторда саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан мақоланинг номи, 2 чи қаторда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, 3 чи қаторда муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, 4 чи қаторда матн ёзилади(намунага қаранг).

Асосий  матн сатрлар оралиғи 1,5 см интервалда, сатр боши 1см, сатрларни энига тўғирлаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш автоматик тарзда бўлиши лозим.

Манба ва адабиётга ишора матн ичида [1] кўринишда бўлиши лозим.

Тақдим этилаётган мақолалар ҳажми 3дан 8 бетгача бўлиши лозим. Тақдим этилаётган материаллар таҳрир қилинган ҳолда 2016 йилнинг 10 декабргача қабул қилинади.

Анжуман дастурида маъруза билан чиқиш, очиқ дарс (мастер класс ва тренинг) ўтказиш режалаштирилган. Анжуман қатнашиш учун ўз маъруза, мастер класс мавзуларингизни йўллашингизни сўраймиз.

Анжуманда фаол иштрок этган қатнашчилар анжуманнинг сўннги ялпи мажлисида: “Энг яхши тезис учун”, “Энг яхши мақола учун”, “Энг яхши маъруза учун”, “Фаол иштроки учун”  , “Энг яхши мастер класс учун” номинациялари бўйича тақдирланиши кўзда тутилган.

Анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

Сўнгги ялпи мажлисда хулоса ва таклифлар муҳокама қилиниб ва якуний тавсиялар қабул қилинади.

Ташкилий қўмита томонидан таҳрирдан ўтмаган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди ва анжуман талабига мос келмаган, кўрсатилган муддатдан кейин тақдим этилган мақолалар тўпламга киритилмайди.

E-mail:tdsi_fts@mail.ru

Телефон: (90) 991-07-42


НАМУНА

 МАҚОЛАНИНГ НОМИ
Каримов Карим Алишерович
илмий даражаси ва унвони, иш жойи 

Асосий матн.Асосий матн.Асосий матн [1]. Асосий матн.Асосий матн. 

Адабиётлар
Муаллиф. Мақола номи. Нашр қилинган жойи, нашр қилинган йили.

 

Анжуман қатнашчисининг талабномаси (заявка)нинг намунаси

  1. Фамилия, исми, шарифи_______________________________
  2. Илмий даражаси ва унвони_____________________________
  3. Ишжойи, лавозими____________________________________
  4. Мақоланинг номи______________________________________
  5. Телефон_______________________________________________
  6. E-mail_________________________________________________

 

Манзил:

Телефон рақами:

Email:


Мурожаат учун:

E-mail:tdsi_fts@mail.ru
Телефон: (90) 991-07-42

Translate: Рус

 
 

Share this Post