ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ УЧУН ГРАНТЛАР

Венгрия Ҳукумати талабалар магистрлар, докторантлар ва ОТМ маъмурияти ходимлар учун грант дастурини эълон қилди.

Грант маблағлари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ажратилади ҳамда унга ўқиш ва яшаш учун тўловлар, ойлик стипендия ва тиббий суғурта киради.

Онлайн ариза топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 15 январь

Батафсил маълумот учун:
http://www.stipendiumhungaricum.hu

Руминия ОТМларида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва докторантурада грант асосида ўқиш учун танлов эълон қилинади.

Грант дастури давомида номзодлар бепул ўқиш ва талабалар турар жойида яшаш, ойлик стипендиялар (магистрлар учун 75 евро, докторантлар учун 85 евро) билан таъминланади.

Таълим румин тилида олиб борилади. Румин тилини билмайдиган номзодлар учун бир йиллик тил ўрганиш курслари таклиф этилади.

Батафсил маълумот учун: http://www.mae.ro/en/node/10251

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.