ЎзА РАСМИЙ САЙТИНИНГ ИЛМ-ФАН БЎЛИМИДА ЎЗ МАҚОЛАНГИЗНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.1-сон қарорига биноан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) – расмий uza.uz сайтининг Илм-фан бўлими (электрон журнал)га илмий нашр мақоми берилган. ЎзА веб-сайтида техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, юридик, тиббиёт фанлари бўйича ўрнатилган тартибда илмий-назарий ва илмий-амалий мақолаларингизни эълон қилишингиз мумкин.

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ (ЎзА) – РАСМИЙ uza.uz САЙТИНИНГ ИЛМ-ФАН БЎЛИМИ (ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛ) ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Илм-фан бўлими (электрон журнал) Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг тегишли Низомига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.1 ва 263/7.4-сон қарорига биноан ташкил этилган ва шу асосда фаолият юритади.
Техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, юридик ва тиббиёт фанлари соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар, илмий-назарий янгиликлар хусусида виртуал муҳитда ахборот алмашиш имкониятини яратадиган ўзига хос энг қулай макон ҳисобланади;
илмий даражалар берувчи Илмий кенгашлар томонидан тақдим этилган диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан етказиб берадиган виртуал ахборот манбаи сифатида хизмат қилади;
илм-фан янгиликлари билан танишиш имкониятини берадиган виртуал муҳит саналади.
Илм-фан бўлими (электрон журнал)нинг вазифаси
Техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, юридик ва тиббиёт фанлари соҳаларининг ривожланиш истиқболлари, бу борадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, яратилаётган янгиликлар хусусида ўқувчиларга илмий-назарий ва илмий-амалий мақолаларни тезкорлик билан етказиб беради.
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгашлар томонидан тақдим этилган диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан сайтга жойлаштиради.
ОАВ фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда илм-фан янгиликларига доир мақолалар, суҳбатлар эълон қилади.
Республика ҳамда халқаро миқёсида илмий-амалий конференциялар ташкил этади.
Республика ҳамда халқаро миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда иштирок этади ва илм-фан янгиликларига доир маърузаларни эълон қилади.
Электрон журнал таҳрир ҳайъати аъзолари
Таҳрир ҳайъати аъзолари ЎзА ҳайъат аъзоларидан фарқли равишда белгиланган ҳар бир соҳа бўйича улкан илмий ютуқларни қўлга киритган, мамлакатимиз илм-фани ривожига салмоқли ҳисса қўшган, муайян фан йўналишида фаолият кўрсатаётган академиклар, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади ва жамоатчилик асосида ташкил этилади.
Таҳрир ҳайъати аъзолари қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Илм-фан бўлимига келиб тушган илмий мақолаларнинг юқори савияда тайёрланишига доир таклифлар киритади;
илмий мақолалар юзасидан баҳсли ҳолатлар содир бўлганда муҳокамада иштирок этади.
Илмий мақолалар билан ишлаш тартиби
*Илмий мақолалар иш бажарилаётган ташкилот томонидан берилган иккита тақриз ва акт экспертиза билан қабул қилинади. Мақолалар антиплагиат дастури орқали текширилганидан сўнг баҳсли ҳолатлар юзага келганда қўшимча тақризга юборилади.
*Эълон қилиш учун тақдим этилган мақола аввал ҳеч қаерда эълон қилинмаган ва нашр этиш учун топширилмаган, ўзбек (рус, инглиз) тилида ёзилган асл нусхадаги илмий-назарий ва илмий-амалий мақолалар бўлиши талаб этилади.
*Илмий-назарий ва илмий-амалий мақолаларнинг ҳар бир варағи баҳоси – энг кам ойлик иш ҳақининг 9% миқдорида.
*Бу тартиблар илм-фан бўлими томонидан ташкиллаштириладиган республика ва халқаро илмий-амалий конференция материалларига ҳам тегишлидир.
*Модератор, Илм-фан бўлими таклифи асосида Таҳрир ҳайъати қарорига кўра, илмий савияси юқори, академик даражада ёзилган ва мамлакатимиз илм-фанини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшадиган илмий мақолаларга DOI рақами берилади. Баҳоси – битта мақолага давлат курсида (сўмда) 5 АҚШ валютасида белгиланади.
*”Илм-фан янгиликлари” рукнида бўлим томонидан ташкил этилмаган Республика ҳамда халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференциялар маърузалари, фан янгиликларига доир мақолалар, суҳбатлар бундан мустасно.
Эълонларни молиялаштириш
Диссертация ҳимояси тўғрисидаги битта эълон баҳоси – энг кам ойлик иш ҳақининг 60% миқдорида.

Мурожаат учун маълумотлар
(+998 71) 233-16-22 (қабулхона)
Илм-фан бўлими бошлиғи – Мардонова Гулжахон Амоновна
Иш: (+99871) 233 09 21
Уяли: ( +99899) 833 62 71 (телеграмм)
Таҳририят манзили
100000 Буюк Турон кўч., 42, Тошкент, Ўзбекистон
Е-mail: pochta@uza.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan