Мастер – тренинг бўлиб ўтди

Республикамизда талабалар медиа-оромгоҳи ташкил этилаётгани муносабати билан 2016 йил 23 май куни веб-дизайнерлик ва интернет-журналистикага қизиқувчи Тошкент Тиббиёт Академияси иқтидорли талабалари иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Учрашувдан асосий мақсад талабалар орасидан “students.uz” ёшлар интернет ҳаракати учун интернет-журналистларини танлаб олиш бўлди.

Тадбир “Камолот” ёшлар ижтимоий ташкилоти вакиллари ва ўтган йилги айнан шу кўрик танлов ғолибларидан иборат бўлган кўнгилли томонидан интерфаол кўринишда олиб борилди. Тадбирга ҳар бир факультетлардан 25 га якин ТТА Ахборот технологиялар марказида рўйҳатдан ўтган  энг фаол талабалар таклиф қилинди.

Ушбу тадбирдан асосий мақсад Тошкент Тиббиёт Академияси талабалари орасидан танлов асосида веб-дизайнерлик ва интернет-журналистика йўналишлари бўйича 10 та энг иқтидорли талабаларни саралашдан иборат бўлди. Танлов анкета сўровномаси ва интерактив ўйинлар (талабалар креативлик ва жамоавий хусусиятни шакллантириш), ҳамда суҳбат давомидаги энг фаол бўлган талабаларни қайд этиб бориш тарзида олиб борилди. Учрашув давомида талабалар ва умуман барча ёшлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳат жамоаларни қандай шакллантириш, мотивация ва бошқа ижтимоий руҳдаги фикр мулоҳазалар бўлиб ўтди. Талабалар кичик-кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ўзаро бирлашиб, фикр-мулоҳазалар алмашишди.

Бугунги кун учрашувида иштирок этган талабалар орасидан 2 та нафари ҳар йили ташкил қилинадиган  Тошкент “Медиа” оромгоҳига, қолган 8 та талаба эса Қашқадарё “Лочин” ёзги оромгоҳига йўлланмани қўлга киритишади. Маълумки ушбу оромгоҳларда ҳар йили бутун Республика миқёсдаги Олий ўқув юртларидан энг иқтидорли талабалар жамланишади. Бу ерда улар ёзги таътилни ўтказиш билан бирга, веб-дизайнерлик ва интернет-журналистика соҳасидан қўшимча билимларга эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, “Медиа лагер” шу йилнинг ёз ойлари бўлиб ўтади.
Бугунги мастер-классда анкеталар ва сўровлар асосида саралаб олинган 2 талаба тез орада ТТА расмий сайти орқали эълон қилинади ҳамда ушбу талабаларга анкеталарда кўрсатилган уларнинг e-mail ва телефон рақамлари орқали хабар берилади.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan