Ўқув жараёнининг ташкил этилишида
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
2016 йил“ 26 ” ноябр № 400
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги 2009 йил 11 июндаги 204-сонли, 2010 йил 25 августдаги 333-сонли, 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли ва 2014 йил 26 декабрдаги 14 -сонли буйруқлари ва Низомларга асосан Тошкент тиббиёт аккадемияси рейтинг Низомига ўзгартиришлар киритиш мақсадида
- “Тошкент тиббиёт академиясида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги НИЗОМ 1 – иловага асосан тасдиқлансин;
- Кафедраларда бўлиши шарт бўлган ҳужжатлар ва уларнинг сақланиши, эълонлар тахтасида бўлиши шарт бўлган маълумотлар рўйхати тўғрисидаги йўриқнома 2-иловага асосан тасдиқлансин;
- Ўқув ишлари проректори О. Тешаевга: – 2016-2017 ўқув йили кузги семестридан бошлаб махкур НИЗОМга асосан ўқув жараёни ташкил этилсин;
- Ўқув режаларида белгиланган барча фанлар ҳар семестрда жорий, оралиқ ва якуний назоратлар билан якунлансин;
- Амалий машғулотлар ва якуний назоратлар жадвали қайта кўриб чиқилсин ва барча факультет, кафедраларга етказилсин;
- Семестр якунида талабаларнинг барча фанлар бўйича рейтинг натижалари рейтинг дафтарчасига қайд этилсин ва стипендия тайинлашда инобатга олинсин.
- Факультет деканлари ва кафедра мудирларига:
- Амалий машғулотлар, маърузалар ва барча назорат турлари ўқув бўлими тақдим этган жадвал асосида амалга оширилиши таъминлансин;
- Барча назорат турлари Низом талабларига риоя этган ҳолда ошкора ва объектив ўтказилишига эришилсин;
- Академик қарздор талабалардан қайта топширишлар Низом талаблари даражасида ташкил этилсин. Кафедрада қайта топширишлар жадвали ва қайта топширишлар қайд этиладиган журнал юритилиши йўлга қўйилсин.
- Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режасини тўлдирилишида ва ундаги маълумотларнинг тўғрилигига ҳар бир ходим шахсан ўзи жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин;
- Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Миршарапов Ў.М.га
- Кафедралар ва факультетлар фаолияти, оралиқ ва якуний назоратларнинг ташкил этилиши ва уларнинг Низом талабларига мослиги доимий назоратга олинсин. Ҳар семестр якунида натижалар тахлил қилиниб таклифлар киритилсин;
- Девонхона ва кадрлар бўлими фаолияти, хужжатларни расмийлаштириш ва иш юритиш доимий назоратга олинсин;
Ушбу буйруқ ижросини назорати ўқув ишлари проректори О.Р. Тешаев зиммасида.
Ўқув жараёнининг ташкил этилишида ўзгартиришлар киритиш тўғрисида БУЙРУҚ (.pdf) >>>
Кўчириб олиш учун:
ТТА Ўқув бўлими