Факультетлараро “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтади

“Кулинг, умрингиз узаяди”. Барчани кулги кечасига таклиф қиламиз!

Шуни хурсандчилик билан эълон қиламизки, 01.04.2017 куни, соат 15.30 да Тошкент тиббиёт академияси Талабалар турар жойи ҳовлисида ТТА факультетлараро “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтади.

Кўрик танловда Тошкент тиббиёт академиясининг ҳар бир факультети иқтидорли талабалари орасидан саралаб тузилган факультетлар терма жамоалари иштирок этишади.

Иштирокчи жамоалар билан танишинг:

  1. Original” – Даволаш факультети терма жамоаси;
  2. White star” – Тиббий-профилактика факультети терма жамоаси;
  3. Аkademiklar” – Тиббий-педагогика факультети терма жамоаси;
  4. Eyforiya” – Олий маълумотли ҳамшира факультети терма жамоаси.

Ушбу кўрик танлов ҳар йили жуда қизиқарли бўлиб ўтади. Бу йилги кўрик-танловда иштирокчилар қуйидаги шартларда куч синашишади:

  1. “Янги мавсум, янги марралар” – танишув шарти;
  2. “Миш-мишларга қараганда” – савол-жавоб шарти;
  3. “Овозларни созлаймиз” – мусиқий чиқиш шарти.

Барчангизни ушбу қизиқарли ва бетакрор бўлиб ўтадиган кулги кечасига лутфан таклиф қилиб қоламиз.

Ҳурмат билан, ТТА “Қувноқлар ва зукколар” маъмурияти.

Маълумот учун:
ТТА “Камолот ЁИҲ БТ” етакчиси Отажонов И.
Телефон: +99893 519-8789

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan