“Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови бўлиб ўтди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ташаббуси маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини кенг турда тарғиб этиш мақсадида 2017 йил 1-апрель куни Талабалар турар жойи ҳовлисида факультетлараро “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловда Даволаш факультетининг Original”, Тиббий-профилактика факультетининг White star”, Тиббий-педагогика факультетининг Аkademiklar жамоалари куч синашишди. Кўрик-танловда жамоалар 3 та шарт бўйича беллашишди:

  1. “Янги мавсум, янги марралар” – танишув шарти;
  2. “Миш-мишларга қараганда” – савол-жавоб шарти;
  3. “Овозларни созлаймиз” – мусиқий чиқиш шарти.

Жуда қизиқарли ва хазилларга бой ўтган кўрик танлов натижасига кўра:

  • Даволаш факультетининг Original” жамоаси 14,4 балл билан 3-ўринни,
  • Тиббий-педагогика факультетининг Аkademiklar жамоаси 14,6 балл билан 2-ўринни,
  • Тиббий-профилактика факультетининг White star жамоаси 15,3 балл билан 1-ўринни эгаллади.

Танловда фаол қатнашган талабалар орасидан даволаш фаультетининг 1-курс талабаси Худойбердиева Мохинур “Энг шўх қиз” ва тиббий-педагогика факультетининг 5-курс талабаси Султонов Самад “Энг шўх йигит” номинацияси бўйича мукофотланди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Иштирокчиларга махсус дипломлар ва эсдалик совғалари, ғолиб жамоага эса “Камолот” кубоги топширилди.

Фотолавҳаларни батафсил кўриш учун >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan