04.04.2017 куни, Тошкент тиббиёт академиясининг Эпидемиология кафедрасида, кафедра мудири Матназарова Г.С. бошчилигида, Даволаш факультетининг 510-гуруҳ талабалари иштирокида “Ўта ҳавфли инфекцияли касалликлар эпидемиологияси ва профилактикаси” мавзусида жуда қизиқарли ва юксак амалий аҳамиятга эга бўлган амалий тренинг бўлиб ўтди.
Дарс давомида Матназарова Г.С. томонидан талабаларга ўта ҳавфли инфекцияларга қарши кураш Ўзбекистонда қандай ташкил қилинганлиги, шундай кўринишдаги ҳар қандай ўчоқлар шаклланганда қўлланиладиган барча амалий вазифалар, уларда иштирок этадиган барча тизимлар ва уларнинг тузилиши, ишлаш тартиби, мақсад, вазифалари ва улар томонидан бажарилаётган барча истиқболли режалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг, дарснинг амалий қисми бошланиб, унда нафақат талабалар, балки Республикамиздаги ҳар бир шифокор ходим тўлиқ ва аниқ билиши лозим бўлган ўта ҳавфли инфекция аниқланганда даволовчи шифокор ўзини ҳимоялаши учун лозим бўлган “Ўлатга қарши кийим” кийиш тартиботи бирма-бир барча талабаларга тушунтирилиб, амалий кўрсатиб ўтилди.
Дарс жуда қизиқарли бўлиб ўтди ва ва талабаларда катта таасурот қолдирди.
Фотолавҳалар: