ИНСОН АЗИЗ – ХОТИРА МУҚАДДАСДИР

Асло ўчмас яхшилар ёди,
Ўтса хамки не-не замонлар.
Эзгу иши мангу хайкалдир,
Хотираси порлоқ инсонлар.

     Ҳамма нарса инсон учун, унинг манфаатлари учун хизмат қилиши, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да яққол намоён бўлар экан, ана шу эзгу мақсад аслида, истиқлол йилларида ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллаб, изчил ислоҳотларнинг, юртимиз мустақил тараққиёт йўлининг бош йўналиши сифатида ҳамюртларимиз ҳаётида ўзининг мустаҳкам ифодасини топди.

Зотан бугун Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган буюк мустақил давлат сифатида шаклланганини яна бир исботи барчамиз қон-қонимиз, суяк-суягимизга сингиб кетган муқаддас Хотира туйғуси ўзининг чин ўзбекона мазмун-моҳиятига эга бўлди.

Чиндан ҳам, ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини ёд этиш халқимиз учун асрлар давомида эзгу анъана, эзгу одатга айланиб қолган. Инсон ҳар доим ўтмиш аждодларини, муҳтарам устозларини, азиз авлиёларни хотирлар экан, халқ ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларини яна бир бор масъулият билан ҳис этади, ўзидан яхши ном қолдириш ва эзгу ишларни қилишга шошилади, ўзгаларни ҳам шунга чорлайди.

    Эркин Йўлдошевич Қосимов ажойиб клиницист, мулоқот санъатининг устаси, иқтидорли педагог, ижодкор, олим, Республика бўйича ўтказилган бир қанча диплом ва фахрий ёрлиқлар совриндори, Ўзбекистон Республикаси шифокорлар қасамёдининг ҳам муаллифидир. Соғлиқни сақлаш тизимидаги узоқ йиллик мехнатлари ҳисобга олиниб, 2002 йилда Э.Й. Қосимов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Соглиқни сақлаш ходими» унвонига еазовор бўлган. Унинг тиббиёт еохасидаги 50 йиллик илмий педогогик ва шифокорлик фаолияти давомида 600 дан ортиқ илмий рисолалар, дарсликлар, монографиялар ва 40 дан ортиқ услубий қўлланмалар яратилган, 10 дан ортиқ фан докторлари ва 35 дан ортиқ фан номзодлари устозлик қилган, минглаб талабаларга сабоқ берган олим, саховатли қалб эгаси, камтарин инсон, одамларга ғамхўр ва эътиборли, ўзининг беғараз хизматлари билан алохида ажаралиб турган мехридарё, минг-минглаб шогиртдарни тарбиялаган мархум устоз – Эркин Йўлдошевич Қосимовнинг ёрқин хотираси Жорий йилнинг 4 май санасида Тошкент тиббиёт академиясининг катта мажлислар залида бўлиб ўтган “Инсон – азиз, хотира – муқаддас” номли илмий – маърифий тадбирда яна бир бор ёдга олинди.

      Тадбирни бошловчи-даволаш факультетининг 3-босқич талабаси Тўймуродова Нигора кириш сўзи билан бошлагандан сўнг, сўзга Республика олимпия қўмитаси қошидаги тиббий амалий марказ директори, Ички касалликлар пропедевтикаси ва гемотология кафедраси мудири Каримов Маъруф Шокирович, Ички касалликлар пропедевтикаси ва гемотология кафедраси профессори Зокирхўжайев Шерзод Яҳёйевичлар чиқиб устозлари билан бўлган эсда қоларли воқеалар, ибратли дамларни тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашдилар. Шундан сўнг, Ички касалликлар кафедраси клиник ординаторларидан Маҳмудова Ирода ва Зокирова Моҳиралар устознинг ҳаёт йўли ва буюк деонтолог сифатидаги фаолияти билан олимнинг хали хаётлик чоғларида Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг вице президенти, Ўрта Осиё терапевтлари ассоциациясираисининг ўринбосари, Тошкент терапевтлар илмий жамияти раиси, ректорлар жамияти қошидаги Республика терапия сохаси бўйича якка фан комиссиясининг раиси, “Хамшира” журналининг бош муҳаррири, қомусий ва луғатшунос олим, Америка Қўшма Штатларининг Биография институти томонидан 2000 – йилнинг “Нуфузли кишилари” китобига кириб, олтин медал билан тақдирланган. Англия, Кембридж халқаро биография марказининг XX асрнинг интелектуал икумуш” медали соҳиби Республикамизнинг “Энг яхши ўқитувчиси” кўрик танлови ғолиби, Республикамизда деонтология фанининг асосчиларидан бири, ҳалқ табобати академиясининг аъзоси каби эътирофлар соҳиби, чин маънодаги инсон сифатида кўз олдимизда  янада ёрқинроқ гавдаланиши учун Э. Йўлдошевичнинг ҳаёт ва ижод йўлига бағишланган слайдни ва «Клиникага йўл» номли тадбирдан лавҳаларни тадбир иштирокчилари эътиборига хавола этишди.

Э.Қосимов ўзбек шифокорлари қасамёди ёзилишига ҳам муносиб ҳисса қўшган. Шу боисдан ҳам, даволаш факултетининг 2-босқич талабалари Тургунова Маҳлиё, Ҳамраева Умида, Раҳмонова Нилуфарлар томонидан Гиппократ, Маймунет ва ўзбек шифокорлари қасамёдлари ўқилди.

Тадбирда устознинг оила аъзолари: рафиқаси Гўзал опа, синглиси Светлана опа, қизлари Лола ва Гавҳар опалар ва набираси Ойбек Имомов иштирок етишди. Ойбек Имомов Бах мусиқаларидан намуналар ижро этиб, олимнинг ҳамкасблари-профессор Насриддинова Наима Набиевна, проф. Султонова Назира Гулямовна, дўсти-проф. Бобожонов Суръат Насриддинович, шогирдлари-проф.Машҳура Зияматовна, фан номзоди Саидов Ботир Меҳмонович Эркин Йўлдошевич ҳақидаги хотиралар билан сўзга чиқдилар.

Олимнинг қаламига мансуб асарлар хар доим қизиқиш билан ўқиб келинмоқда, унинг китоблари доимо қўлма-қўл бўлиб кетади.

    Профессор, камтарин ва одамшинаванда инсон, хаётлик вақтларида ўзларининг бегараз мехнатлари ва қўлдан келган яхшиликлари билан из қолдирган улуғ устоздир. Хозирги вақтда кафедрада Эркин Йўлдошевич хаёт даврида амалга оширган барча даволаш, илмий ва педогогик, маънавий-маърифий ишлар давом эттирилмокда. Кафедрада “Ички касалликлар пропедевтикаси” электрон дарслиги яратилиб, янги педогогик технологияларга асосланган ўқув қўлланмалар, ва кўплаб илмий мақолалар нашр этилди. Кафедрада Эркин Йўлдашевичнинг кўп йиллик деонтология сохасида амалга оширган ишлари асос қилиб олинган, кафедранинг илмий йўналишлари Эркин Иўлдошевич асос солган гастроэнтерология ва диетология сохасида бўлиб ушбу мавзуларда кўплаб илмий мақолалар чоп этилмоқда ва диссертация ишлари бажарилмоқда.

     Ҳа, инсон ҳар доим ўтмиш аждодларини, муҳтарам устозларини ҳотиралар экан, халқ ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларини яна бир бор масъулият билан хис этади, ўзидан яхши ном қолдириш ва эзгу ишларни қилишга шошилади, ўзгаларни ҳам шунга чорлайди ва мамлакат тараққиёти, юрт озодлиги йўлида жонбозлик кўрсатган фидойи юртдошларимизнинг руҳларини шод этмоқ учун эзгу амалларга бел боғлашдек савоб юмуш дилимиздаги ёруғ ниятлардан бирига айланади. 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳаларни кўриш учун >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan