Тошкент тиббиёт академиясида 2017 йил 12-13 май кунлари Терапия -ва 15-16 май кунлари Неврология мутахассисликлари бўйича Республика фан Олимпиадасининг 2-босқичи ўтказилади.
Барча тиббиёт институтларида терапия ва неврология 1-ўринни эгаллаган талабалар ва уларнинг раҳбарларини Тошкент тиббиёт академиясининг Илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлимида кутиб қоламиз. Олимпиада Терапия фани бўйича 12 май куни соат 9.00 да, ТТА 1-клиникаси ҳудудида жойлашган Қишлоқ врачлик пункти модулида, Неврология фани бўйича 16 май куни соат 9.00 да ректорат залида бўлиб ўтади.
Барча олий таълим муассасаларидан келадиган раҳбарлар ўзлари билан 4-тур бўйича тузилган саволларни, шахсий маълумотнома ва паспортларидан нусха олиб келишлари, иштирокчи талабалар ўзлари билан маълумотнома ва тавсифномалар, паспорт, 2 дона фотосурат, талабалик гувоҳномаси, рейтинг дафтарчасининг нусхаси ҳамда буйруқнинг 2, 3, 4- шаклларини қоғоз ва электрон шаклда олиб келишлари лозим.
Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Шифокорлар кўчаси, Фаробий -2
Телефон: 0371-214-84-05, +998 (90) 359-71-57
E–mail: science@tma.uz