Терапия ва Неврология мутахассисликлари бўйича Республика фан Олимпиадасининг 2-босқичи ўтказилади

Тошкент тиббиёт академиясида 2017 йил 12-13 май кунлари  Терапия  -ва  15-16 май кунлари  Неврология мутахассисликлари бўйича Республика фан Олимпиадасининг 2-босқичи  ўтказилади.

Барча тиббиёт институтларида терапия ва неврология  1-ўринни эгаллаган  талабалар  ва  уларнинг раҳбарларини Тошкент тиббиёт академиясининг  Илмий  ва илмий педагогик  кадрлар тайёрлаш бўлимида кутиб  қоламиз.  Олимпиада  Терапия фани бўйича  12 май куни  соат  9.00 да,  ТТА   1-клиникаси  ҳудудида  жойлашган   Қишлоқ врачлик пункти модулида,   Неврология  фани бўйича  16 май  куни  соат  9.00 да ректорат залида бўлиб  ўтади.

Барча  олий  таълим  муассасаларидан  келадиган  раҳбарлар  ўзлари  билан 4-тур бўйича тузилган саволларни, шахсий маълумотнома ва паспортларидан нусха олиб келишлари, иштирокчи талабалар ўзлари билан маълумотнома ва тавсифномалар, паспорт, 2 дона фотосурат, талабалик гувоҳномаси,  рейтинг дафтарчасининг нусхаси ҳамда буйруқнинг 2, 3, 4- шаклларини қоғоз ва  электрон  шаклда олиб келишлари лозим.

Манзилимиз:  Тошкент шаҳар, Шифокорлар кўчаси, Фаробий -2

Телефон:  0371-214-84-05,   +998 (90) 359-71-57

Email: science@tma.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan