Dr. Puneet Girdhar тармоқ маркази тингловчилари учун маъруза ва мастер класс ўтказди

Ҳиндистоннинг BLK Superspeciality Hospital клиникаси умуртқа поғонаси жарроҳлиги маркази директори Dr. Puneet Girdhar томонидан 2017 йилнинг 6-май куни Тошкент тиббиёт академиясининг  2 – сонли  Травматология, ортопедия ва нейрохирургия кафедрасида ТТА ҳузуридаги малака ошириш тармоқ маркази  “Даволаш иши” (хирургия) йўналиши тингловчилари  учун маъруза ва мастер класс ўтказилди.

   Dr. Puneet Girdhar тармоқ маркази тингловчиларига хирургия соҳасидага янги ташхислаш ва даволаш технологиялари ҳамда инновациялари хақида тўлиқ маълумотлар бердилар.

Тингловчилар маърузага фаол қатнашиб қизиқтирган саволларини беришди ва янги маълумотлар олишдилар.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan