Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелидаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар этиб: ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш ва бошқа вазифалар белгиланган.
Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети ўртасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Экология ва инсон саломатлиги” халқаро илмий гранти ҳамда шу грант доирасида МЕМОРАНДУМ имзоланиши академияда ушбу вазифаларни бажаришда амалга оширилаётган ишларнинг бири сифатида эътироф этиш мумкин.
МЕМОРАНДУМ асосида Корея Республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳамкорлигида ТТАда “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси ташкиллаштирилди, ҳамда 2017-2018 ўқув йилидан “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланади. Экологик ва атроф муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш бўйича олий малакали мутахассисларни тайёрлаш, ҳамда инсон организмига таъсир этувчи атроф муҳит омилларини ўрганиш, уларнинг зарарли таъсирини камайтириш ва касалликлар профилактикаси йўналишларидаги илмий ишлар атроф муҳит гигиенаси кафедраси, ҳамда гигиеник йўналишдаги кафедралар ҳамда Корея Университетининг профилактик тиббиёт факультети кафедралари билан ҳамкорликда олиб борилади.
“Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналиши бўйича мутахассисларнинг асосий вазифаси ташқи муҳит ноҳуш омилларни аниқлаш ва уларнинг инсон организмига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган профилактик ва соғломлаштирувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
“Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналиши бўйича магистрларни тайёрлаш ҳорижий тажрибага асосланиб тузилган ўқув дастури бўйича олиб борилади ҳамда халқаро даражадаги мутахассисларини тайёрлаш имконини беради. Шунингдек, битирувчилар ҳорижий университетлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларни олиб бориши ва Корея Университетида ўқишни давом эттиришлари мумкин.
“Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналиши бўйича магистратура битирувчилари Давлат санитария эпидемиология назорат марказларида, атроф муҳит ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларида, атроф муҳит назорати билан боғлиқ бошқа муассасаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси тиббий олий таълим муассасаларида фаолият олиб боришлари мумкин.
Бакалавриатура битирувчиларини экология ва атроф муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш ҳамда инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрловчи “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” («Окружающая среда и здоровье человека», Envirоnmental and human health) магистратура йўналишда таълим олишга таклиф этамиз.
Translate: Рус