Битирувчи талабаларни ишга таклиф қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги, Жазони ижро этиш бош бошқармаси ва унинг тизимидаги муассасаларда мавжуд бўш бўлган офицерлик лавозимларни аксарият қисмини шифокорлик лавозимлари ташкил этади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент тиббиёт академиясини 2017/2018 ўқув йилида тамомлаётган битирувчиларидан 25 (йигирма беш) нафарини ишга қабул қилиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳ: Ички ишлар органлари хизматига меъёрий буйруқ талабларига асосан, шифокор номзодлар муддатли, сафарбарлик чақируви резервини тугатган ёки заҳирадаги офицер унвонига эга бўлган, 35 ёшга тўлмаган йигит ва қизлар қабул қилинадилар. Аёлларга ҳарбий гувоҳнома талаб этилмайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan