“Ёш авлод тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш” номли анжуман ўтказилади

2017 йил август ойининг биринчи 10 кунлигида Тошкент шаҳрида фуқаролар йиғини ходимлари ва фаоллар учун “Ёш авлод тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш” мавзусида Республика илмий-амалий конференциясини ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 290-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Ёш авлод тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилишини маълум қиламиз.

Анжуман ташкилий қўмитаси қуйидаги йўналиш(шўъба)лар бўйича илмий-услубий мақолалар қабул қилади:

  • Ёш авлод тарбиясида ота-оналар масъулиятиин оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни;
  • Ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасида ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва тиббий билимларга эга бўлишининг моҳияти ва аҳамияти;
  • Ёшлар тарбиясида ота-оналар масъулиятини оширишнинг маънавий омиллари;
  • Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда оила-маҳалла ва таълим муассасасининг ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари;
  • Ёш авлодни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш ҳамда уларда соғлом дунёқарашни шакллантиришда ота-онанинг масъулияти.

Анжуманга мақола ва тезислар 2017 йилнинг 10 июль кунига қадар фонд Республика бошқарувида қабул қилинади.

Мақолалар ўзбек ёки рус тилларида ёзилиши мумкин. Матн ҳажми 3-5 бет, формат – ўнгдан 1.5 см, қаторлар оралиғи – 1.5 интервал, ҳарфлар 14 шрифтда бўлиши лозим.

Ҳар бир мақола учун илмий раҳбар ёки ташкилотнинг мақола чоп этилиши хусусидаги тақризи бўлиши лозим.

Мақолалар 2017 йилнинг 10 июлига қадар электрон (электрон манзил: u.urazova@rmf.uz u.urazova@umail.uz) ва қоғоз вариантда қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани,
Хоразм кўчаси, 51-уй.

Маълумот учун: Ў.Уразова,
(+99871) 236-7188.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan