Ҳарбий-тиббий факультетда «Хотира дарслари» бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2017 йилнинг 18 август кунидаги 846 – сонли буйруғига асосан 2017 йилнинг 2 сентябрь кунида Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетида “Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат арбоби” мавзусида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб “Хотира дарси” ўтказилди.

Хотира дарсидан фото лавҳа
Хотира дарсидан фото лавҳа

Ушбу машғулотни ўтказишдан мақсад, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи офицер ва сержантлар ҳамда курсантларни Ислом Каримов хотирасини доимо ёд этишга ва у кишидан ўрнак олишга ўргатиш ҳамда  ватанни мард ўғлонларнинг буюк ишларини намойиш қилиш орқали уларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилди.

Тадбирни ўтказиш бўйича республикамизнинг Биринчи президенити Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти, давлатни бошқаришдаги фаолияти тўғрисида машғулот ўтказиш учун Тошкент тиббиёт академияси гуманитар фанлар кафедрасининг катта ўқитувчиси Ғ. Ўтаев таклиф этилди.

Ушбу тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети бошқарма офицерлари, профессор-ўқитувчилари, Қуролли Кучлар хизматчилари, ҳарбий врачлар тайёрлаш курсларининг 6 – 7 курсантлари иштирок этишди.

Факультет шахсий таркиб билан ишлаш бўлими бошлиғи подполковник А. Асадов тадбирни очиб бериш учун сўзни Ҳарбий-тиббиёт факультети бошлиғи тиббий хизмат полковниги Д. Сабиров тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, залда Гимн садолар янгради.

Шундан кейин республикамизнинг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини ёд этиб 1 минутлик сукут сақланди. Факультет бошлиғи Д. Сабиров сўзга чиқди ва факультет шахсий таркибини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 – йиллиги ҳамда диний байрамимиз ҳисобланмиш “Қурбон ҳайити” ҳамда факультетимиз ҳарбий врачлар тайёрлаш курсларининг 6 – курсига танлов асосида ўқишга қабул қилинган курсантларни факультетимизга қабул қилинганликлари билан табриклаб ўтди. Шундан сўнг тадбир давомида  республикамизнинг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти, таржимаи ҳоли, болалик даври, талабалик йиллари, меҳнат фаолияти, мустақилликни мустаҳкамлашдаги олиб борган ишлари, ёшларга бўлган эътибори ҳамда шахсий фазилатларини очиб берувчи лавҳалардан видеороликлар намойиш этилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ислом Каримов хотирасига билдирган фикрлари, Биринчи президентимиз номлари берилган  манзиллар ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш билан боғлиқ хайрли тадбирлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар иштирокчиларга эътиборига хавола этилди.

Шундан кейин ҳарбий дала терапияси кафедраси бошлиғи тиббий хизмат полковниги У. Хужманов, ҚТТЭ кафедраси бошлиғи тиббий хизмат полковниги А. Нуруллаев, УҲТ кафедраси бошлиғи подполковник А. Мажитовлар сўзга чиқишди ва шахсий таркибга янги 2017/18 – ўқув йилида катта зафарларга эришишларига тилак билдиришди.

Қисқа танафусдан кейин Тошкент тиббиёт академияси гуманитар фанлар кафедрасининг катта ўқитувчиси Ғ. Ўтаев томонидан  “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган хотира дарси” мавзусида маъруза ўқилди.

Маъруза давомида Ғ. Ўтаев томонидан мамлактимизда мустақиллик йиллари давомида олиб борилган ислоҳотлар натижасида улкан ютуқларга эришилганлиги, бу тажрибалар дунё миқёсида чуқур ўрганилиб борилаётганлиги, “Тараққиётнинг ўзбек модели”  деб номланган иқтисодий ривожланиш дастури ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирганлиги тўғрисидаги маълумотлар тингловчиларда катта таассурот қолдирди. Маъруза якунида маърузачи иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди.

Соат 14.00 да факультет шахсий таркиби Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Оқсарой қароргоҳига қўйилган ҳайкал пойига гулдасталар қўйишди.

ҳарбий-тиббий факультет курсантлари
ҳарбий-тиббий факультет курсантлари

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan