Қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 сентябр куни Тошкент тиббиёт академиясида “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент тиббиёт академияси  ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини ректор Л.Н.Туйчиев очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ”Адолат” СДП фракцияси аъзоси М.Э.Дадаходжаева “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш борасидаги ҳалқаро амалиёти” мавзусида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош трансплантологи У.К.Юлдашев томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг асосий тамойиллари мавзусида маъруза қилдилар.

Фотолавҳалар:

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan