Малака ошириш тармоқ маркази тингловчиларининг Ш.И.Каримов билан учрашуви

2017 йил 26 сентябр куни Тошкент Тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта таёрлаш ва уларни малакасини ошириш Тармоқ маркази тингловчиларининг Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси академиги Шавкат Ибрагимович Каримов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Марузада Академик Ш.И.Каримов «Тиббиёт келажаги» мавзусида маръуза ўқидилар. Марузада Замонавий тиббиётда эришилаётган ютуқлар, жаҳон миқиёсидаги Тиббй янгиликлар ва робототехника теҳнологиянинг тиббиётда тутган ўрни ва қўлланилиши ҳақида кенг маълумот берилди.

Тадбир сўнгида Марказ тингловчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва таниқли устоз академик Шавкат Ибрагимович Каримовга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.