Атроф муҳит муҳофазаси ва экологиянинг замонавий муаммолари

ТТА ректорат залида  «Атроф муҳит муҳофазаси ва экологиянинг замонавий муаммолари» мавзусида муаммоли маъруза ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалари бўлиб, ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасаларини, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш каби вазифалар белгиланган. Мазкур вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети ўртасида Меморандум имзоланган. Меморандум асосида ҳар иккала олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017 йил 25 октябр куни Тошкент тиббиёт академиясининг ректорат залида ТТА тиббий профилактика факультети битирувчи курс талабалари ва “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналиши талабаларига Корея Университети Жамоат соғлиқни сақлаш олий мактаби профессори Дже Ук Чой, Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д. Саломова Ф.И. ва кафедра ходимлари иштирокида “Атроф муҳит муҳофазаси ва экологиянинг замонавий муаммолари” муаммоли мавзудаги интеграл маъруза ўқилди. Маърузани ТТА ўқув ишлари бўйича проректор профессор Ш.А. Боймурадов очиб берди. У ўз нутқида тиббий профилактика йўналиши битирувчилари учун бугунги маъруза мавзуси катта аҳамиятли эканлиги, битирувчи талабалар учун кейинги фаолиятларида магистратура йўналиши танлашда ўз ўрнига эга эканлигини таъкидлаб ўтди.   Профессор Дже Ук Чой ўз маърузасида ҳозирги даврдаги экология муаммолари, дунё бўйича атроф муҳитни муҳофазалаш бўйича тадбирларнинг муҳимлигини, дунё бўйича давлатларнинг саломатлик кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг атроф муҳит ифлосланиши ва экологик муаммоларга бағишланган фильм намойиш этилди.  Маърузанинг иккинчи қисмида Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири Ф.И. Саломова “Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит ва экологиянинг замонавий муаммолари” ва Республика ҳудудида атроф муҳитни ифлословчи объектлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди  Берилган маълумотлар ва маъруза битирувчи талабаларда катта таъссурот қолдирди, талабалар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan