ТТА ходимларининг Чирчиқ тиббиёт коллежи ўқувчилари билан учрашуви

Тошкент вилоятининг Чирчиқ тиббиёт коллежида ТТА Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси доценти Х.М.Рустамова ва ассистент Ф.Ж. Шокирова томонидан коллеж ўқувчиларга касбга йўналтириш, ўқув, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил этилди. Доцент Рустамова Х.М. томонидан «Лейкоз хақида тушунча» номли илмий маърузани тинглашди. Диний экстремизм ҳақида видеофильм кўрсатилиб, унинг ёш авлодга зиёни тўғрисида тўхталиб гапирилди. Тадбирда мамлакатимизда халқимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тафаккурини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг билимга интилишини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Учрашув қизиқарли ва интерактив тарзда ўтказилди. Ассистент Шокирова Ф.Ж. Ўзбекистон  Республикаси Президентининг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари» фармойиши билан таништириш  мақсадида маънавият соати тадбирини ўтказди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan