Бекобод тиббиёт коллежи ўқувчилари учун семинар маърузалар ташкил этилди

Бекобод тиббиёт коллежи ўқувчилари учун Лор ва стомотология кафедраси педагоглари томонидан семинар маърузалар ташкил этилди.

 2017-йилнинг 9-ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси билан тиббиёт коллежлари ўртасидаги ҳамкорлик ишларини мустаҳкамлаш мақсадида ТТА Лор ва стоматология кафедраси катта ўқитувчиси Б.К.Нормуродов, ассистентлар Ш.Ш.Юсупов ва И.О.Нигматовлар томонидан Бекобод тиббиёт коллежига ташриф уюштирилиб, 3-босқич ҳамширалик иши бўлими ўқувчи ва ўқитувчиларига “Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинар давомида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати анатомо-физиологик тузилиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари, уларни келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида Рower Point дастурида тайёрланган электрон тақдимот асосида батафсил маълумот берилди. Семинарлар давомида талабаларни касбга йўналтириш мақсадида ТТА тўғрисида маълумотлар берилиб, “Сиз ТТАни биласизми”мавзусидаги слайдлар намойиш қилинди. Ўқувчи ва ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Фотолавхалар:

 

 

One Reply to “Бекобод тиббиёт коллежи ўқувчилари учун семинар маърузалар ташкил этилди”

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan