Жорий йилнинг 3-ноябр куни тиббиёт коллежлари билан ҳамкорликни самарасини ошириш мақсадида Тошкент тиббиёт коллежида ТТА юқумли касалликлар кафедраси доцентлари Х.Б.Магзумов, Т.А.Ниёзова ва И.М.Имомовалар томонидан 2-3курс талабалари учун “Овқатдан заҳарланиш” ва “Гепатит турлари” мавзусида семинар маъруза ташкил этилди. Маърузада ҳозирги кунда кўпайиб бораётган овқатдан заҳарланиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берилиб талабаларни огоҳликка даъват этилди. Шунингдек Педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси Ё.Р.Раҳманова томонидан коллеж педагогларига “Замонавий педагогик технологиялар” мавзусида ташкил этилган семинар барчада катта таъсурот қолдирди. Семинарлар давомида талабаларни касбга йўналтириш масадида ТТА тўғрисида маълумотлар берилиб, “Сиз ТТАни биласизми”мавзусидаги слайдлар намойиш қилинди. Ўқувчи ва ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.