Эълон! Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига 2018 йил қабулига талабгорлар диққатига!!!

  1. Тошкент тиббиёт академиясидан таянч докторантурага (PhD) кириш учун ҳужжат топширган талабгорлардан чет тили (инглиз, француз, немис) фани бўйича имтихонлар 2017 йил 15 ноябрь куни соат 15-00 да ректорат залида ўтказилади.
  2. Ўзбекистон Республикаси илмий текшириш институтлари ва илмий марказлардан тушган хатлар асосида таянч докторантурага (PhD) кириш учун чет тили (инглиз, француз, немис) фани бўйича имтихонлар 2017 йил 16 ноябрь куни соат 15-00 да ректорат залида ўтказилади.
  3. ТТАга таянч докторантурага (PhD) ҳужжат топширган талабгорлардан мутахассисликлар бўйича кириш имтихонлари 2017 йил 17 ноябрь куни соат 15-00 да ректорат залида ўтказилади.
  4. ТТАга докторантурага ҳужжат топширган талабгорлардан мутахассислик бўйича 2017 йил 24 ноябрь куни соат 15-00 да ректорат залида суҳбат ўтказилади.
  5. ТТАга мустақил изланувчилик институтларига ҳужжат топширган талабгорлардан мутахассисликлар бўйича суҳбат 2017 йил 27 ноябрь куни соат 15-00 да ректорат залида ўтказилади.

 

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, Тошкент тиббиёт академияси 5-сонли талабалар тураржойининг 1-қавати, pекторат мажлислар зали.

          Маълумот учун телефонлар: +99871 214-86-38, +99871 214-84-05

2 Replies to “Эълон! Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига 2018 йил қабулига талабгорлар диққатига!!!”

  1. Салом! ингилиз тили имтихони учун қандай хужжатлар тақдим қилишимиз керак ва кимга тақдим қилиш керак.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan