ОИТСга қарши кураш” кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

2017 йил 18-ноябрь ТТА Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари томонидан ТТА ректорат мажлислар залида “1-декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш” кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д. Саломова Ф.И. очиб берди. Ф.И.Саломова Тошкент тиббиёт академиясида ОИВ/ОИТС инфекциясининг олдини олиш, унга чалинган беморларни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар таъсиридан асраш борасида кўплаб ишлар олиб борилаётганлигини айтиб ўтди. Тошкент тиббиёт академиямизда анъанвий тарзда ҳар йили ОИТС инфекциясига қарши кураш ойлиги эълон қилинади ва бундай тадбирларда профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда талабаларимиз ҳам фаол қатнашиб келадилар. Саломова Ф.И. ўз нутқида республикамизда ОИВ инфекциясининг олдини олиш ва беморларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича чиқарилган ҳужжатлар билан таништирди, жумладан:

1. “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

2. ЎзР Биринчи Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (2008 йил 26 декабрь)

3. ЎзР ССВнинг “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 123-сонли буйруғи (2016 йил 25 март)

Шунингдек, Ф.И.Саломова ХХI аср вабоси номини олган ОИВ инфекциясининг олдини олиш ва касалланганларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича республикамизда кенг кўламда олиб борилаётган ишлар, ОИТС тарқалишининг олдини олиш, унга чалинган беморларни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар таъсиридан асраш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ассистенти Жаҳонов Ж.Ф. талабаларга ОИВ/ОИТС касаллигининг келиб чиқиш тарихи, этиологияси, касалликнинг дунёда тарқалганлиги, касаллик манбалари, касалликнинг юқиш йўллари, қайси ҳолатларда юқмаслиги, кимлар кўп касалланиши ва профилактикаси бўйича қизиқарли ва мазмунли маъруза қилди. Талабаларни огоҳликка даъват этди. Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Маърузадан сўнг талабалар ўртасида “ОИТС ва унинг профилактикаси” мавзусида викторина ўтказилди. Викторинада қуйидаги саволлар берилди:

1.ОИТС нима?

2.ОИТС касаллиги дастлаб қаерда аниқланган?

3.ОИТС қайси йўллар орқали юқади?

4.Кимлар ОИТС билан касалланишга мойил?

5.ОИТСнинг олдини олиш чоралари?

6.Қачондан бошлаб 1-декабрь ОИТСга қарши курашиш куни сифатида нишонланади?

Викторина саволларига тўғри жавоб берган талабаларга эсдалик совғалари берилди. Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan