ТТА даволаш факультетининг 1-декабрь Бутун жаҳон “ОИТС га қарши курашиш куни”га бағишланган “ОИТС – ҳозирги кун глобал муаммоси” мавзусида маънавий ва маърифий тадбири.
24.11.2017 йил куни Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетида 1-декабр «Бутун жаҳон ОИТС га қарши курашиш куни»га бағишланган “ОИТС – ҳозирги кун глобал муаммоси” мавзусида маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни даволаш факультети декан ўринбосари Ш.Массавиров очиб бердилар. Тадбирда ТТА Юқумли касалликлари кафедраси доценти Худойкулова Гулнора Каримовна “ОИВ инфекцияси” мавзусида тақдимот ва маърузаси билан қатнашдилар. Маърузада ОИТС дунё миқёсида қатор жиддий гуманитар, тиббий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни келтириб чиқараётганлиги тўғрисида, ОИТС нинг келиб чииқиши, диагностикаси, клиникаси, даво чоралари ва профилактикаси тўғрисида батафсил гапириб бердилар. Маърузачи маъруза ва тақдимот охирида тадбир иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Тадбирда даволаш факультети маънавият ва маърифат ишлари декан ўринбосари Хайтимбетов Жумамурод Шомуротович қатнашди. Тадбирда шунинингдек факультет “Ёшлар иттифоқи” фаоллари ва факультетнинг 100 дан ортиқ фаол талабалари иштирок этдилар.