ТТА ва Асан тиббиёт марказининг I халқаро илмий-амалий конференциясига таклиф қиламиз

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ВА АСАН ТИББИЁТ МАРКАЗИНИНГ БИРГАЛИКДАГИ БИРИНЧИ ХАЛҚАРО ТИББИЙ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИГА ҲУШ КЕЛИБСИЗ

 30 ноябр куни 2017 йил  «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида икки томонлама ҳамкорлик доирасида Тошкент тиббиёт академияси ва Асан тиббиёт маркази (Корея Республикаси) нинг биринчи халқаро илмийамалий конференцияси бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Асан тиббиёт маркази Корея Республикасидаги энг йирик тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади. Марказ энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жихозланган бўлиб, у ерда халқаро даражадаги тиббиёт мутаҳассислари фаолият юритишади. Марказ ҳар куни 11,000 та беморларни амбулатор қабул қилади, 2500 тадан ортиқ беморлар ётиб даволанадилар, тез тиббий ёрдам эса кунига 310 та беморларни қабул қила олади. Ҳар йили марказ мутаҳассислари 60,000 га яқин жарроҳлик амалиётини ўтказадилар.   

Конференция доирасида трансплантология, травматология, гинекология,  юрак-қон томир ва инфекцион касалликларга бағишланган долзарб мавзулар муҳокама қилинади. 

Рўйҳатдан ўтиш бошланиши вақти: 08:30.

Конференция бошланиши вақти: 09:00 (Амир Темур залида).

Маълумот учун: ТТА Халқаро бўлим

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan