Орттирилган иммунитет танкислиги синдромининг долзарб муаммолари маъвзусида тадбир ўтказиди.

 Тиббий педагогика фaкультeти Нормал ва патологик физиология  кафедраси ходимлари  томонидан  Боровский номидаги Тошкент Тиббиёт коллежида Орттирилган иммунитет танкислиги синдромининг долзарб муаммолари маъвзусида тадбир  ўтказиди.

Тошкент Тиббиёт Академияси “Нормал ва патологик физиология” кафедраси ўқитувчилари бошчилигида Боровский номидаги Тошкент Тиббиёт коллежи фаоллар залида коллеж ўқувчилари билан тадбир ўтказилди. Тадбирни коллежнинг директори Алимжанова Г.А очиб берди. Шундан сўнг ТТА “Нормал ва патологик физиология” кафедра ходими доц. С.З. Сайдалиходжаева кат.ўқ. К.К.Қосимова асс.лар: М.Т. Юсупова, Э.А. Рахматуллаев, М.И. Жаббарова, А.Х.Мирзаева сўзга чиқди ОИТС келиб чиқиш сабаблари,юқиш йўллари хақида гапириб ўтди.Вирусни организмга тушганидан бошлаб СПИД белгилари пайдо бўлгунга қадар вақт ўртача 10 йилни ташкил этади.10% ҳолларда касаллик юққандан сўнг биринчи икки йилида юзага келади Яна 10% кишиларда касаллик 12 ва ундан кўп йилда ҳам юзага келмайди Касаликни юзага келиши: вирус штамми (тури)га, организмнинг генетик хусусиятига, беморнинг психологик ҳолатига, турмуш тарзига ва бошқаларга узвий боғлиқлиги тушунтириб ўтиди. Касаллик билгилари ич кетишининг сабабсиз ҳафталаб, ойлаб давом этиши тана ҳароратининг сабабсиз кўтарилиши (бир неча ҳафта давомида)тана вазнининг ҳеч қандай сабабсиз 1 ойда 10 фоиз ва ундан ортиқ озиб кетиши Ўмров ости, қўлтиқ ости, чов соҳасидаги лимфа тугунларининг катталашуви.Тадбирда СПИД  хақида видео ролик номоиш қилинди.Коллеж талабалари томонодан берилган саволларга маърузачи жавоб берди. Тадбир йиғилганлар учун жуда қизиқарли бўлди.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan