Зангиота тиббиёт коллежида семинар маърузалар ташкил этилди

Тошкент тиббиёт академияси Жамоат саломатлигини сақлаш мактаби кафедраси доценти Д.А.Қосимова, магистрлар Н.Саримбетова, З.Амановалар томонидан жорий йилнинг 25 ноябрь куни Зангиота тиббиёт коллежи ўқувчилари учун “Ўзбекистон ривожланишининг ҳаракатлар стратегияси” мавзусида ва 1 декабр умумжаҳон СПИДга қарши кураш кунига бағишланган “ОИТСни долзарб муаммолари” мавзусида  қатор семинар маърузалар ташкил этилди. Маърузалар давомида Ўзбекистон тараққиётининг юксалишида ёшларнинг роли тўғрисида, Ўзбекистонда жадаллашиб бораётган турли касалликлар, айниқса аср вабоси бўлган СПИД касаллигининг кенг тарқалиб бориш механизми, профилактикаси ва олдини олиш чора-тадбирлари бўйича  видеослайдлар орқали маълумотлар бердилар. Маърузалар бўйича ўтказилган савол жавобларда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan