27 ноябр 2017 йил Тошкент тиббиёт академиясига Франциянинг илмий тиббиёт бирлашмаси вакиллари – профессорлар К.Джафиел, М.Боннел и Ф.Херриларнинг ташрифи бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Клод Джафиел – профессор,Франция тиббиёт академиясининг президенти; Марк Боннел – профессор, «Авиценна-Франция» Бирлашмаси президенти; Фернард Херри – профессор, умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш олий институтининг собиқ директори
Франциялик мутаҳассислар ташрифи доирасида Тошкент тиббиёт академияси маърузлар залида “Диабетни олдини олиш ва профилактикаси: ўтмиш, ҳозир ва келажак”, “Францияда малака ошириш усуллари ва механизмлари”, “Ўзбекистон-Франция илмий-маърифий ва тиббий ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуларида маърузалар тингланди. Тадбир ТТА илмий ишлар бўйича проректор Т.Набиевнинг салом ва табрик сўзлари билан бошланди ва у тиббиёт фанини ривожланишида халқаро тажриба ва амалиётни ўрганиш муҳимлигини таъкидлади. Мазкур маърузада Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, магистрлари ва талабалари, шунингдек ТТА ўқитувчиларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази вакиллари иштирок этишди. Маъруза давомида профессор Клод Джафиел иштирокчиларга қандли диабетнинг ривожланиши тарихи ҳақида маълумот бериб, ушбу касалликнинг ҳозирги замонавий оламдаги долзарб саволларини кўтариб чиқди ва 2-турдаги қандли диабетнинг кенг тарқалганлиги ва бу патологияни долзарблигини таъкидлаб, касалликнинг келажакда ривожланиши тўғрисидаги фикрларини айтди. Шунингдек, қандли диабетни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар, аҳолини бу касаллик тўғрисида хабардор қилишнинг муҳимлиги, тўғри овқатланиш ва фаол турмуш тарзини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Профессор Марк Боннел ўзининг тақдимотини биринчи марта ТТАда ўтказмаётганлигини мағрурлик билан айтиб ўтди. Маъруза давомида профессор М.Боннел Ўзбекистон ва Франция Республикалари ўртасидаги илмий ва амалий ҳамкорлик тўғрисида сўзлаб берди. Профессор Фернанд Херри ўз нутқида тиббиёт ходимларининг билим ва тажрибаларини доимий такомиллаштириш тўғрисида, Франциядаги олий таълимдан кейинги таълим ва тиббиёт таълимининг турлари ҳақида гапирди. Барча мутаҳассислар тиббий ёрдам, таълим ва илм олишни такомиллаштириш учун халқаро ҳамкорлик ва билимлар алмашиниш муҳим эканлигини таъкидладилар. Тадбир ТТА профессор-ўқитувчиларининг миннатдорлик сўзлари биланн якунланди. Мероприятие было завершено словами благодарности профессорско-преподавательского состава академии.
ТТА Халқаро алоқалар бўлими.
Translate: Рус