Зангиота тиббиёт коллежида ўқувчилар учун семинар дарслари ташкил этилди

Тиббиёт коллежлари билан ТТА ўртасидаги ҳамкорлик ишларининг самарасини ошириш мақсадида жорий йилнинг 28 ноябр куни Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Ф.Усманова, Тиббий педагогика  фaкультeти  юқумли касалликлар кафедраси доценти Х.Б.Магзумов ва Суд тиббиёти кафедраси доценти Ш.Й.Бекназаровлар томонидан  Зангиота тиббиёт коллежи ўқувчилари учун семинар дарслари ташкил этилди. Аввало ўқувчиларнинг тиббиёт соҳасига қизиқишларини ўрганиш мақсадида, улардан анкета саволларига жавоблар олинди ва “Сиз Тошкент тиббиёт академиясини биласизми” мавзусидаги призентация намойиш этилиб ТТА тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек доц. Х.Б.Магзумовнинг “Юқумли касалликларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйлаб тарқалиши”, “Озиқ овқат токсико инфекциялари” мавзусидаги, доц. Ш.Й.Бекназаровнинг “Ёшлар ўртасидаги суицидларни олдини олишда ҳамширанинг роли “ мавзусидаги  маърузалари ўқувчи ёшларларда катта таъссурот қолдирди ва уларни турли юқумли касалликлардан,ҳозирги долзарб муаммо бўлиб бораётган суицид холатлардан йироқ бўлиш учун огоҳликка чорлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan