“1 –ДЕКАБР БУТУНЖАХОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШИ КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Тадбир ТТА 5-сонли ТТЖ мажлислар залида 2017-йилнинг 10 ноябр куни соат 16.00 да ўтказилди. Тадбирда 80 дан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этишди. Юқоридаги масала бўйича Кашкадарьё вилояти ОИТС марказини эпидемиологи Туропова Д.М. маъруза ўтказдилар. Бугунги кунда сайёрамизда  миллиондан кўпроқ инсон ОИТС дан азият чекмоқда. Уларнинг орасида ёш энди оила қуриш арафасидаги ёшларимиз хамда талабалар, аёллар, болалар ҳам борлиги муҳим  муаммо хисобланмоқда. ОИВ/ОИТС нинг глобал тус олган ҳолда тарқалиши авлодларимиз олдида турган энг муҳим муаммолардан бири бўлиб хисобланади.  Глобал миқёсида давом этаётган бу муаммо бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шу боис, юртимизда маънавий қадриятларимизга зид, келажак авлодлар саломатлигига жиддий раҳна соладиган бундай иллатларга қарши курашиш ва инсон саломатлигини асрашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2008 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфецияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, ёшларимизнинг тиббий кўникмаларини ошириш ва халқимиз менталитетига ёт иллатларнинг олдини олишда муҳим дастурлардан хисобланмоқда. Ҳозирги кунда юртимизда ОИТС профилактикаси ва даволаш ишларни олиб бориш учун Республика ОИТСга қарши кураш маркази, унинг ҳудудий тузилмалари, уч юзга яқин ишонч хона ва маслаҳат хоналари фаолият юритмоқда. Бундай шифо масканларининг аксарияти аҳоли қатнаши ва маслаҳат олиши учун  қулай жойларда жойлашган. ОИТС шундай хасталикки, ўз белгиларини дарҳол намоён этмайди 10-12 йилгача инсонлар ОИВ  вируси юқтирганини сезмай яшаши мумкин. Инсон  соғлиги  ва ҳаётига жиддий хавф тўғдираётган  бу муаммонинг олдини олишда ўзаро  ҳамкорлик  ва ҳамжиҳатлик муҳим аҳамият касб этади. Ана шундай алоқаларни мустаҳкамлаш, оғоҳлик  ва хушёрликни ошириш мақсадида  сайёрамизда 1- декабр Бутунжаҳон ОИТСга  қарши кураш куни сифатида нишонланади. Бундан ташкари Туропова Д.М. ОИТСни юкищ йулларини, марказларда кандай ишлар олиб борилаётганлигни ва иш фаолиятида кандай вокеялар бўлиб утганини талаба кизларга етказиб берди. Кизлар  қизиқиб эшитиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар Тадбир охирида ОМХ факультет ХККБТ райиси Юлдашева Ф.У.ва талаба-кизлар маърузачига минадорчилик билдирди.

Бу тадбир  жуда қизиқарли ва мароқли ўтди, маъруза талабаларда катта таъссурот қолдирди.

Олий маълумотли хамшира факультети

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan