Даволаш факультетининг 3 курс талабалари билан учрашув

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” доирасида даволаш факультетининг 3 курс талабалари билан учрашув

 

Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ

Абдурауф Фитрат

                 Маълумки, 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан бутун мамлакатимизнинг ўқув юртларида 22-ноябрдан 22-декабргача эълон қилинган “Ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш ойлиги” айни дамда Тошкент тиббиёт академиясида қизғин тусда ўтказиб келинмоқда. Ушбу ойлик миқёсида академия барча факультетларининг 1- ва 2- курс талабалари академия ректори ва проректорларининг учрашуви бўлиб ўтди. Навбатдаги учрашув эса Тошкент тиббиёт академиясининг 3-босқич талабалари билан 2017 йилнинг 20-декабр санасида бўлиб ўтди.

Талабалар билан учрашувни ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов олиб борди. Учрашув очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот давомида

  1. Хуқуқбузарлик ва уни олдини олиш чора – тадбирлари;
  2. 9 декабрь – коррупцияга қарши курашиш халқаро куни;
  3. Экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари;
  4. Гиёҳвандлик – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат;
  5. Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари;
  6. Одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат каби бугуннинг энг долзарб масалалари ҳусусида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Гурух мураббийлари, факультетларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовинлари ва даволаш факультетининг 3-босқич талабалари билан ўтказилган давра сухбати турли ҳил савол-жавобларга бой ва интерактив очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

Тадбир хали Академиянинг бошқа юқори курс талабалари билан ўтказилиши кенг кўламда режалаштирилмоқда.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan