Таълим муассасаларида коррупцияни олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш

Тошент тиббиёт академияси нормал ва патологик физиология кафедраси ходимлари ва Олмазор тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Таълим муассасаларида коррупцияни олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш” мавзусида  тадбир бўлиб ўтди.

  21-декабръ куни  Нормал ва патологик физиология кафедрасида бўлиб ўтган тадбирда кафедра профессор-ўқитувчилари, Олмазор тумани ИИБ ходимлари, Тиббий-педагогика факультетининг 2-курс ва Даволаш факультетининг 3-курс талабалари қатнашдилар.Кафедра профессори Б.У.Ирискулов тадбирни очиқ деб эълон қилди. Талабаларга давлатимиз тинчлигини асрашда ИИБ ходимларини ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди, сўнгра уларга сўз навбатини берди. Олмазор тумани ИИБ эксперт криминалистика  бўлими катта эксперти майор Д.Ю.Хайдаровга  берди. У киши талабаларга юртимизда кечаётган жиноят ишлари ва уларнинг оқибатлари бўйича  қисқача гапириб ўтди. Олмазор тумани ИИБ яна бир ходими хуқуқбузарлик профилактикаси бўлими бошлиғи майор Б.А.Мажидов хам сўзга чиқиб давлатимиз томонидан коррупцияни олдини олишда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди. Яқинда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жуда муҳим бўлган икки ҳужжат, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва унинг асосида давлат раҳбарининг жорий йилнинг 2 февралидаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берди, дейишимиз мумкин.  Талабалар ҳам бу борада ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашишди.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan