Чирчиқ тиббиёт коллежида Психиатрия ва наркология кафедраси педагоглари томонидан семинар тренинглар ташкил этилди

Жорий йилнинг 22, 26 декабр кунлари Психиатрия ва наркология кафедраси ассистентлари М.М.Зокиров, Л.Ш.Шодмонова ва магистрлар М.Э.Турдиева, Ш.К.Қурбонниёзовалар томонидан Чирчиқ тиббиёт коллежида “Кашандалик, унинг инсон саломатлигига салбий таъсири”

“Наркотикларга жисмоний тобелик холатларининг келиб чиқиши” мавзуларида битирувчи курс талабалари учун семинар тренинглар ташкил этилди.

Тренинглар давомида ҳозирги куннинг долзарб муаммоси бўлган кашандалик, ёшларнинг кашандаликка ружу қўйиш холатларининг сабаблари, тамакининг таркиби, токсик воситаларнинг инсон саломатлигига салбий таъсирлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Мазкур семинар тренинг ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган мавзуларда маълумотлар олдилар.

 Академик лицей ва коллежлар

билан ишлаш бўлими

Фотолавхалар:

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.