Қаерда: Жанубий Корея
Ким учун: Докторлик даражасига эга ва ўз соҳасида тадқиқот олиб бормоқчи бўлганлар учун
Ҳужжат топшириш муҳлати: 2018-йилнинг 23-февралигача
Умумий маълумот:
Korea Foundation for Advanced Studies нотижорат ташкилоти “International Scholar Exchange Fellowship 2018-2019” тадқиқот дастурини эълон қилади.
Ушбу дастур мақсади – олимларни тақдқиқот олиб боришини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳисобланади.
Тадқиқот соҳаси:
Тадқиқот қуйидаги соҳаларда амалга оширилиши мумкин:
- Humanities and Social Sciences: Economics, Business Administration, Political Sciences, Public Administration, Law, Sociology, Education, Psychology, Anthropology, Media, Geography, History, Philosophy, Literature.
- Energy: Petrochemical Engineering.
- Information and Communications: Electrical Engineering, Telecommunications, Computer Engineering.
- Life Science: Biochemistry, Biotechnology, Ecology, Immunology, Genetic Engineering etc.
Иқтисодий таъминот:
Ушбу дастурни қўлга киритган тадқиқотчи қуйидаги иқтисодий имкониятлар билан таъминланади:
- Тадқиқот стипендияси – ҳар ой 3 миллион Корея вони (тахминан 2771 АҚШ доллари) миқдорида.
- Кореяга борганда дастлаб жойлашиб олиш учун бир марталик тўлов – 1 миллион Корея вони (тахминан 918 АҚШ доллари) миқдорида.
- Ёзиб тугатилган тадқиқот иши учун бир марталик тўлов – 1 миллион Корея вони (тахминан 918 АҚШ доллари) миқдорида (ушбу тўлов иш ёзиб бўлингач, дастур охирида берилади).
- Турли журналларда мақола чоп этиш учун 1000-5000 Корея вони миқдорида.
- Кореяга бориш ва қайтиш харажатлари қопланади.
- Тиббий суғурта харажатлари қоплаб берилади.
Номзодга қўйилган талаблар:
- Номзод докторлик даражасига эга ва бирор университетда ишлаётган ёки тадқиқотчи сифатида фаолият юритаётган бўлиши лозим.
- Номзод 2018-йилнинг 23-февралида 50 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.
- Номзод тиббий жиҳатдан соғлом бўлиши лозим.
- Номзод тадқиқотни инглиз тилида олиб бора оладиган даражада инглиз тилини билиши лозим.
Дастур давомийлиги:
Дастур 6 ой ёки 1 йил давом этиши мумкин.
6 ойлик тадқиқот 2018-йилнинг 1-сентябридан 2019-йилнинг 28-февралигача ёки 2019-йилнинг 1-мартидан 2019-йилнинг 31-августигача давом этади.
Бир йиллик тадқиқот эса 2018-йилнинг 1-сентябридан 2019-йилнинг 31-вгустигача давом этади.
Ҳужжат топшириш жараёни:
- KFAS аъзоси сифатида рўйхатдан ўтинг ва ўз аккаунтингизга киринг (www.kfas.or.kr сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин).
- Онлайн аризани тўлдиринг (сўралган маълумотларни тўлдиринг, тадқиқот режаси (research proposal) ёзинг, сўралган ҳужжатларни юкланг).
- Сўралган қўшимча ҳужжатларни топширинг:
– 2 та тавсиянома;
– 2 та энг яхши деб билган Илмий ишингиз нусхаси ва уларнинг инглиз тилидаги абстракти (китоб, монография ва ҳк);
– Иш жойидан ишлаётгани ҳақида маълумотнома;
– Тадқиқотга қабул қилинганлик хати (research affiliation). Ушбу хат сиз танлаган университетдан олинади ва бу учун Корея университетлари билан ўзингиз боғланишингиз керак. - “My Page” бўлимидан ариза топширганингизни тасдиқланг.
Дастур ташкилотчилари билан isef@kfas.or.kr email манзили орқали боғланишингиз мумкин.
Батафсил ШУ ЕРДА (http://www.kfas.or.kr/ARC/News//News0102.aspx?msgID=2994&arc=num) танишинг.
Қўшимча маълумот учун:
ТТА Халқаро бўлими
+99871 214-82-91
Манба: grantlar.uz
Bakalavr darajasida ta’lim olayotgan bitiruvchilar uchun Koreya tibbiyot oliygohlarida grant yoki to’lov-shartnoma asosida ajratilgan kvotalar bormi?
Батафсил маълумот учун ТТА Халқаро бўлимиша учрашишингизни сўраб қолардик
Бу ҳақида ТТА Халқаро бўлимидан тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.