Корея: Тадқиқот учун тўлиқ грант ва 2800 АҚШ долларлик ойлик стипендия

Қаерда: Жанубий Корея

Ким учун: Докторлик даражасига эга ва ўз соҳасида тадқиқот олиб бормоқчи бўлганлар учун

Ҳужжат топшириш муҳлати: 2018-йилнинг 23-февралигача


Умумий маълумот:
Korea Foundation for Advanced Studies нотижорат ташкилоти “International Scholar Exchange Fellowship 2018-2019” тадқиқот дастурини эълон қилади.
Ушбу дастур мақсади – олимларни тақдқиқот олиб боришини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Тадқиқот соҳаси:
Тадқиқот қуйидаги соҳаларда амалга оширилиши мумкин:

  • Humanities and Social Sciences: Economics, Business Administration, Political Sciences, Public Administration, Law, Sociology, Education, Psychology, Anthropology, Media, Geography, History, Philosophy, Literature.
  • Energy: Petrochemical Engineering.
  • Information and Communications: Electrical Engineering, Telecommunications, Computer Engineering.
  • Life Science: Biochemistry, Biotechnology, Ecology, Immunology, Genetic Engineering etc.

Иқтисодий таъминот:

Ушбу дастурни қўлга киритган тадқиқотчи қуйидаги иқтисодий имкониятлар билан таъминланади:

  1. Тадқиқот стипендияси – ҳар ой 3 миллион Корея вони (тахминан 2771 АҚШ доллари) миқдорида.
  2. Кореяга борганда дастлаб жойлашиб олиш учун бир марталик тўлов – 1 миллион Корея вони (тахминан 918 АҚШ доллари) миқдорида.
  3. Ёзиб тугатилган тадқиқот иши учун бир марталик тўлов – 1 миллион Корея вони (тахминан 918 АҚШ доллари) миқдорида (ушбу тўлов иш ёзиб бўлингач, дастур охирида берилади).
  4. Турли журналларда мақола чоп этиш учун 1000-5000 Корея вони миқдорида.
  5. Кореяга бориш ва қайтиш харажатлари қопланади.
  6. Тиббий суғурта харажатлари қоплаб берилади.

Номзодга қўйилган талаблар:

  • Номзод докторлик даражасига эга ва бирор университетда ишлаётган ёки тадқиқотчи сифатида фаолият юритаётган бўлиши лозим.
  • Номзод 2018-йилнинг 23-февралида 50 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.
  • Номзод тиббий жиҳатдан соғлом бўлиши лозим.
  • Номзод тадқиқотни инглиз тилида олиб бора оладиган даражада инглиз тилини билиши лозим.

Дастур давомийлиги:

Дастур 6 ой ёки 1 йил давом этиши мумкин.
6 ойлик тадқиқот 2018-йилнинг 1-сентябридан 2019-йилнинг 28-февралигача ёки 2019-йилнинг 1-мартидан 2019-йилнинг 31-августигача давом этади.
Бир йиллик тадқиқот эса 2018-йилнинг 1-сентябридан 2019-йилнинг 31-вгустигача давом этади.

Ҳужжат топшириш жараёни:

  1. KFAS аъзоси сифатида рўйхатдан ўтинг ва ўз аккаунтингизга киринг (www.kfas.or.kr сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин).
  2. Онлайн аризани тўлдиринг (сўралган маълумотларни тўлдиринг, тадқиқот режаси (research proposal) ёзинг, сўралган ҳужжатларни юкланг).
  3. Сўралган қўшимча ҳужжатларни топширинг:
    – 2 та тавсиянома;
    – 2 та энг яхши деб билган Илмий ишингиз нусхаси ва уларнинг инглиз тилидаги абстракти (китоб, монография ва ҳк);
    – Иш жойидан ишлаётгани ҳақида маълумотнома;
    – Тадқиқотга қабул қилинганлик хати (research affiliation). Ушбу хат сиз танлаган университетдан олинади ва бу учун Корея университетлари билан ўзингиз боғланишингиз керак.
  4. “My Page” бўлимидан ариза топширганингизни тасдиқланг.

Дастур ташкилотчилари билан isef@kfas.or.kr email манзили орқали боғланишингиз мумкин.

Батафсил ШУ ЕРДА (http://www.kfas.or.kr/ARC/News//News0102.aspx?msgID=2994&arc=num) танишинг.


Қўшимча маълумот учун: 
ТТА Халқаро бўлими
+99871 214-82-91


Манба: grantlar.uz

3 Replies to “Корея: Тадқиқот учун тўлиқ грант ва 2800 АҚШ долларлик ойлик стипендия”

  1. Bakalavr darajasida ta’lim olayotgan bitiruvchilar uchun Koreya tibbiyot oliygohlarida grant yoki to’lov-shartnoma asosida ajratilgan kvotalar bormi?

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.