ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

2018 йилнинг 10 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни мунасабати билан Тошкент тиббиёт академияси мажлислар залида ҳарбий хизматчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бу тадбирни Суд тиббиёти факультети доцети Бекназаров Шокир Юлдашевич очиб бериб, буюк саркарда ватандошимиз “Амир Темур тузуклари”да харбий салоҳиятга эътибор хақида қисқача гапириб  бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳарбийларига яратилаётган шароитлар хақида гапирар экан юртимизда 14 январ Ватан ҳимоячилар куни умумхалқ байрами муносабати  билан чақирилган меҳмонларни табриклаб, таништириб ўтди.

Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси қошидаги ҳарбий тиббий факультети майори Қобилов Акбар Абдувалиевич ва ҳарбий факультет тиббий хизмат подполковниги Нурмуратов Акром Рахматович қатнашиб, ўзларининг иш фаолияти ҳақида академиямиз ҳодимларига гапириб бердилар зеро, она Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Бугун ҳукуматимиз томонидан яратилаётган шароитлардан хурсандлиги, бу шарафли ишга бутун вужуди, қалб, иймон-эътиқод билан тайёр туриш, ҳамиша сергак ва огоҳ бўлиш, замонавий ҳарбий ва техник билимларни пухта эгаллаш талаб этилади.

Шу боисдан ҳам фарзандларимизни аждодлардан бизга мерос бўлиб келаётган эзгу фазилатлар ҳисобланмиш мардлик, матонат ва жасорат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири саналади дейди фикрларини билдирди. Ватанни ҳимоя қилиш эл-юрт тинчлигини асраш, ҳалқимизнинг буюк келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаш, мустақил Ўзбекистоннинг халқаро  ҳамжамият сафлардаги ўрни ва  нуфузини ошириш демакдир.

Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, ҳар қайси давлатнинг чегараларини дахлсиз сақлашда ҳарбий куч-қудрат, қуролли кучлар  сув билан ҳаводек зарур. Аммо халқимиз, авваламбор, ёш авлод маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун биз нималарга таяниб иш олиб боришимиз керак деган савол бутун барчамизни ўйлантириши табиий. Зеро, мамлакатимиз сарҳадлари мустаҳкам, одамларнинг кўнгли хотиржам, яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари авж олган жойда, шубҳасиз, миллий тараққиёт ривожланади. Юртимизнинг келажаги, тинчлиги, мустаҳкам пойдеворини сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. «Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикамизнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади» деб ёзиб қўйилган.

Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ватан ҳимояси – муқаддас бурч. Ҳар йили Ватан ҳимоячилари байрами арафасида бир-бирларини табриклаётган нафақат ҳарбийлар, тиббиёт ходимлари, балки юртимизда фаолият олиб бораётган бошқа касб эгалари, шунингдек ўқувчи-талабалар, иқтисодчилар, инженерлар, агрономлар, спортчилар ҳам бир-бирларини шу азиз байрам билан табриклаётганида юрагимиз қувончга тўлади.

Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Шундай экан, Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.