“Касалхона ичи инфекциялари” мавзусида интеграл семинар бўлиб ўтди

2018 йил 26 январь куни ТТАнинг  мажлислар залида  Атроф муҳит гигиенаси кафедраси томонидан ташкиллаштирилган кафедралараро ва ҳамкор коллежлар педагоглари билан биргаликда  иқтидорли талабаларнинг “Касалхона ичи инфекциялари” мавзусида  интеграл семинар бўлиб ўтди.

Унда  ТТА илмий ишлар проректори, Набиев Т.А., тиббий профилактика факультети декани, т.ф.д. Саломова Ф.И., эпидемиология кафедраси мудири, проф. Матназарова Г.С., Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари, ТТА лицей ва ҳамкор коллежлар билан ишлаш бўлими ходимлари,  Зангиота, Чирчиқ, Олмазор тиббиёт коллеж педагоглари, иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Иштирокчилар мавзунинг долзарблиги, унинг эпидемиологияси, микробиологик текшириш усуллари, замонавий даволаш диагностик усуллар ва гигиеник чора тадбирларини тақдимот қилдилар. Семинарда коллеж педагоглари ва талабалар томонидан берилган саволларга тўлақонли жавоб берилди.

Бундай илмий амалий семинарларни кўплаб ташкиллаштириш, истеьдодли талаба ёшларни танлаб олиш, уларни рағбатлантириш, семинарларга коллеж ўқувчи ёшларини ҳам жалб этиш ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Семинар якунида талаба ёшларга эсдалик совғалари ва сертифиатлар топширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan