«Буюк жасорат соҳиби – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга эҳтиром»

“Буюк жасорат соҳиби – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга эҳтиром” мавзусида семинарлар ташкил этилди.  

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан кафедраларда ушбу сана доирасида Маънавият соатларини ташкил этишга қаратилган “Буюк жасорат соҳиби – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга эҳтиром” мавзусида семинарлар ташкил этилди. Ушбу семинарлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи холи, Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги саи ҳаракатлари, Мустақиллик йилларида Ўзбекистонни ижтимоий, иқтисодий, маданий-маърифий соҳалардаги қўлга киритган ютуқлари ва қахрамонликлари тўғрисида асосли маълумотлар билан маъруза баён қилдилар.  Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди. Халқимиз ўзининг қисқа муддатда  эришган барча ютуқ ва марраларини айнан Биринчи Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар Тошкент тиббиёт академиясида давом этмоқда.

Маънавият ва маърифат бўлими


Семинарлардан фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan