“Ҳуқуқбузарлик ва диний экстримизмга қарши” давра суҳбати бўлиб ўтди

12.02.2018 куни ТТА 2-сон Болалар касалликлари кафедрасида “Ҳуқуқбузарлик ва диний экстримизмга қарши” давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида дастлаб ТТА Даволаш факультети 610-Б гуруҳ талабаси Нуриллаев О.Э. томонидан “Ҳуқуқбузарлик ва диний экстримизмга қарши” мавзуси бўйича махсус тайёрланиб келинган тақдимот барча йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Тадқимотда ҳозирги кундаги “Ҳуқуқбузарлик ва диний экстримизм”га оид кўплаб фойдали ва аниқ далилларга асосланган янгиликлар ва ушбу иллатларнинг биз ёшлар мафкуравий ҳаётига жиддий зарарли таъсир кўрсатиши мумкинлиги, ҳамда улардан қандай ҳимояланишимиз тўғрисида тушунчалар келтирилиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида ТТА Ҳарбий тиббиёт факультети кафедра мудири полковник Хўжанов Отамурод Мамарасулович ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар. Унда Хўжанов О.М. бугунги кундаги дунё ҳамжамиятида кечаётган долзарб мавзулардан бири яъни она юртимиздаги энг муҳим бойлик тинчлик ҳақида гапириб ўтдилар. Суҳбат давомида, чет тилларини ўрганиш, тиббиёт ходимларининг доимий ўз устида ишлаши ва тажрибасини доимий равишда ошириб боришлари тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати сўнгида кафедра мудири Каримджанов И.А. томонидан ҳам ушбу мавзу бўйича керакли хулоса ва тавсияларини бериб ўтдилар.

Давра суҳбатида кафедармизнинг барча педагоглари, ҳамда талабалар иштирок этишди.


Тадбир жараёнидан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan