Аканов ўқишлари: тиббиёт ва соғлиқни сақлаш долзарб саволлар. (2018 йил 19-20 апрель Алмата шахри, Қозоғистон).

Халқаро хамкорлик доирасида С.Д.Асфендияров номли Қозоғистон тиббиёт университети Тошкет тиббиёт академияси вакилларини халқаро «Аканов ўқишлари: тиббиёт ва соғлиқни сақлаш долзарб саволлар» ёш олимлар конференциясига таклиф этади, конференция 2018 йил 19-20 апрель Алмата шахрида бўлиб ўтади.

Конференция доирасида бир қатор тиббиёт илмига замонавий назарлар, таълим ва соғлиқни сақлашда ёшларнинг ўрни мавзусида илмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад ёш олимлар, талабалар ва ўқитувчиларни илмий изланиш фаолиятларини активлаштириш,  уларнинг илмий дунёқарашларини ва ҳар хил илмий юналишларнинг ўзаро боғлиқлигини англашга ёрдам бериш, долзарб маълумотлар билан алмашиниш, ёшларнинг инновацион потенциалини аниқлаш ва ривожлантириш.

Ушбу конференцияда Тошкент тиббиёт академиясининг талабалари ва ёш олимларининг иштирок этиши чел эл тиббиёт таълими вакилларининг малакаси билан алмашинув ўтқазишга, ўзларининг илмий изланишларини таклиф қилиб бошқа қатнашувчиларнинг илмий амалий ютуқлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Конференцияда иштирок этиш истагани билдирганлар 2018 йилнинг 26 февралига қадар ТТАнинг Халкаро алоқлар бўлимига мурожат этишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефонга мурожат этишингиз мумкин. +99871 214-82-91

 ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan