Москва Халқаро таълимот Салони (2018 йил 18-21 апрель Москва Россия)

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими маълум қилади: 2018 йил 18-21 апрель Москва ш. Россия, Москва Халқаро таълимот салони тадбири бўлиб ўтади.

Москва Халқаро Таълим Салони таълим соҳасидаги халқаро йирик  форум сифатида шаклланган, форум доирасида 50000 ортиқ инсон иштирок этган 1000 дан ортиқ турли тадбирлар бўлиб ўтган.

Салоннинг асосий мавзуси «Таълимнинг янги экотизими» 8 та мавзули кластер кўринишида очиб берилади: «Давлат сиёсати», «Мактабгача бўлган Таълим», «Умумий таълим», «Ўрта махсус касб таълими», «Олий таълим», «Болалар қўшимча таълими», «Инклюзив таълим», «Узлуксиз таълим».

Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганларни 2018 йил 20 мартга қадар  ТТА Халқаро алоқалар бўлимига  қатнашиш учун ариза билан мурожаат этишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат этишингиз мумкин. +998 71 214-82-91

ТТА Халқаро алоқалар бўлими.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan