Кардиологлар Х конгресси, Туркий давлатлар кардиологлар и Ассоциацияси ва Қозоғистон Республикаси V терапевтлар Съезди

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими хабар беради: 2018 йилнинг 5-8 июн кунлари Қозоғистон Республикаси Алмата шахрида Жахон соғлиқни сақлаш жамиятининг биринчи тиббий санитар ёрдам Алмата декларациясининг 40 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган
Х  Кардиологлар конгресси, Туркий давлатлар кардиологлар Ассоциацияси ва V Қозоғистон Республикаси терапевтлар Съезди бўлиб ўтади.

Конференциянинг асосий мақсади: замонавий илғор тиббиёт техналогияларини тадбиқ этиш, дигностика ва даволашда қозоғ ва чет эл малакалари малакасини тадбиқ этиш, кардиология ва терапия соҳасидаги долзарб йўналишларни белгилаш йўлида мутаҳасислрни бирлаштириш ва уларни ўқитиш.

Конференция доирасида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтади:

Қозоғистон ва чет эл мутаҳасисларининг маърузалари;

Қон-томир тизими касалликлари бўйича Қозоғистон ва хорижий илғор соҳа мутаҳасиссларидан мастер класслар;

Секцион илмий мажлислар;

Европа кардиологлар жамияти ва юрак етишмовчилиги муаммолари Ассоциацияси ҳамкорлигида қўшма сессия;

Ёш олимлар кўрик танлови;

Стенд сессия;

Ушбу тадбирларнинг ташкилотчилари:

Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги;

ҚР ССВ Кардиология ва Ички касалликлар илмий текшириш институти;

Қозоғистон Республикаси Кардиологлар ассоциацияси;

Қозоғистон Республикаси Терапевтлар ассоциацияси;

Туркий давлатлар Кардиологлар ассоциацияси;

Конгресс ишида қатнашиш учун кўрсатилган муддат ичида тақдимот учун тезис ва докладни тақдим этиш сўралади.

Маъруза, постер, ва ёш олимлар танловида иштирок этиш учун 2018 йил
20 апрелга
қадар ТТА Халқаро алоқалар бўлимига ариза ва маъруза билан мурожаат этинг.

Тезис ва маърузаларни нашр этиш учун 2018 йил 1 майга қадар онлайн тарзда юборинг.

Тезисларни юбориш ва илмий дастур билан танишиб чиқиш учун kzcardio.org сайтига ташриф буюринг.

Қўшимча маълумотлар учун +99871 214 82 91 рақамларига мурожаат қилинг.

ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan