ТТА Хотин-қизлар қўмитаси ва кафедра ходимлари билан ҳамкорликда нуроний устозлар уйига ташриф

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора- тадбирлари тўғрисида» ги ПК-3667 – сон қарори ижросини таьминлаш юзасидан 03.05.2018 йил куни ТТА  2-сон болалар касалликлари кафедраси ходимлари ва ТТА Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорликда кафедрада узоқ йиллар фаолият кўрсатиб нафақада бўлган нуроний устозлар (тиббиёт фанлари номзоди Низомиддинова Р.А., тиббиёт фанлари номзоди Салихова М.М.) уйларига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олдилар.

Учрашув жараёнида фахрийларимиз ўзларининг ҳаёт йўллари, хотиралари ҳақида ҳикоя қилдилар. Мустақил Ўзбекистонимизнинг бугунги жамоли, ютуклари, миллатимизга хос бўлган бағрикенглик, инсонпарварлик, ватанпарварлик каби хислатлари ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan