Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедраси ходимлари имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 52- сонли мактабига ташрифи

Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедраси ва Тошкент шаҳар Яшнаобод туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 52- сонли мактаби ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида тузилган меморандум ва ишлаб чиқилган иш режаси асосида 15 майда кафедра ходимлари ОМХ факультети талабалари билан биргаликда ушбу мактабга ташриф буюришди.  Мактабда “Оила маънавият бешиги” тадбири ўтқазилди. Тадбирга имконияти чекланган болаларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди. Тадбирда мактаб тарбияланувчилари томонидан саҳна кўринишлар намойиш этилди. Тадбирда  “Оиланинг жамиятдаги ўрни” ва “Оила муқаддаслиги”, урф-одатларимиз, маданиятимиз каби саҳна кўринишлар тақдим этилди.

Тадбир якунида кафедра ходимлари томонидан болалар учун аталган совғалар  мактаб маъмуриятига топширилди.

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича маъсул:            Абдурашитова Ш.А.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan