“Спорт-соғлиқ гарови”

Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультетига қарашли   2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси ходимларининг   Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабга Ташрифи 

Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультетига қарашли 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси  ҳамда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўртасидаги ҳамкорлик бўйича  тузилган режага мувофиқ  2018 йилнинг 11 май куни кафедра ходимларидан: кафедра мудири,доцент Жаббаров А.А.,кафедра  катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А.,ТТА қошидаги академик лицейнинг кимё фаниўқитувчиси Рустамова Х. лар  Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабга ташриф буюришди ва бу ерда ўтказилган “Спорт-соғлиқ гарови” номли  байрамда қатнашишди.

“Спорт-соғлиқ гарови”  байрамини мактаб директори Ходжаева М.С. очиб, байрамнинг мактаб ўқувчилари ҳаётида тутадиган ўрни, киши организми учун спорт билан шуғулланиш узоқ умр ва соғлиқнинг асосий гарови ва манбаи эканлигига   тўхталди. Шунингдек, бу байрам “Хотира ва қадрлаш куни “ муносабати билан  узоқ йиллар шу мактабда ишлаб кетган ўқитувчиларнинг ҳам муборак хотирасини ёд этишга бағишланганлигини ҳам  алоҳида таъкидлади. Сўнгра байрам тадбири бошланди.

Мактабнинг 1-синфидан бошлаб 10-синфигача бўлган ўқувчилари дастлаб “Пирамида” номли спорт байрами шаклини намойиш этишди.

Сўнгра эса спортнинг “югуриш”,шашка-шахмат”, “стол тенниси, “волейбол” ва “футбол” турлари бўйича   мактабнинг 1-10 синфлари ўқувчиларидан танлаб олинган иштирокчилари ўзаро беллашишди. Шунигдек, мактаб жамоаси ўқитувчилари ва ота-оналардан иборат командалар“арқон тортиш“ бўйича, мактаб ўқитувчилари эса ўзаро “арқонда сакраш” ва ҳалқа айлантириш бўйича  ҳам беллашишди.Иштирокчиларни мактаб ўқитувчиларидан иборат  махус ҳакамлар  баҳолаб боришди.

Спорт байрамида иштирок этган ўқувчиларининг ҳар бирининг спортга, соғлом ҳаётга бўлган қизиқишлари, иродалари, чидамлилиги алоҳида ажралиб турди. Шунингдек, байрам давомида  мактаб ўқувчилари томонидан спортни  тараннум этувчи  ижро этилган қувноқ рақслар, қўшиқлар ҳам тўпланганларда  ажойиб таасссурот қолдирди.

Байрам тадбири сўнгида байрам иштирокчилари мактаб маъмурияти, ҳамкорлар ва ТТАнинг тиббий педагогика факультетига қарашли 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси томонидан тайёрланган турли эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Байрам тадбирида сўз олган ТТАнинг тиббий педагогика факультетига қарашли 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси  мудири, доцент: Жаббаров А.А. кафедра катта ўқитувчиси: Қодирова Ш.А. ва ТТА  қошидаги академик лицейнинг кимё фани ўқитувчиси Рустамова Х.лар бу байрамдан олишган таасссуротларини ҳаяжон билан ифодалашиб, мактаб жамоасининг келгуси ишларига муваффаққият ва ўзларига  соғлиқ тилашди.

Байрам сўнгида мактаб директори хонасида кафедра ходимлари ва мактаб жамоаси ўртасида келгусида олиб бориладиган ишлар режаси муҳокама қилиниб, ўзаро фикр-мулоҳаза алмашишди.

ТТА 2-сон факультет ва госпитал

терапия кафедраси мудири,  доцент:                                  Жаббаров А.А.

 Тошкент шаҳар Чилонзор

туманидаги 66-сонли имконияти

чекланган болалар учун

ихтисослаштирилган мактаб

 директори :                                                                                     Ходжаева М.С.

 ТТА 2-сон факультет ва госпитал

терапия кафедрасининг ўзаро

ҳамкорлик бўйича маъсул ходими:                                     Қодирова Ш.А.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan