Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш

Тошкент тиббиёт академияси рахбар ходимлар ва барча факультетлар талабалари ўртасида “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш”га қаратилган учрашув бўлиб ўтмоқда.

2018 йил 16 май куни ТТА академик лицей залида ҳар йилги анаънага кўра “Рахбар ходимлар, ходимлар ва барча факультетлар талабалари ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш”га қаратилган дастлабки учрашув тиббий педагогика факультетининг 1-2-3 босқич талаблари ўртасида ўтказилди. Тадбирда ТТА маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Бобомуратов Т.А. маъруза қилди. Шунингдек, тадбирда факультет декани А.А.Ҳамраев, декан муовини Рустамова С.Ш., Бош мураббий Муртазоев О.М., курс катта мураббийлари ва 1-2-3 босқич талабаларининг барча мураббийлари иштирок этди.

Талабалар билан учрашувда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, оммавий маданият, техноген маданият, диний экстремизм ва одам савдоси, гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа салбий одатлар, ҳолатларга қарши курашиш тўғрисида ҳамда талабалар ўртасида китоб мутолаасини кучайтириш, давомат, дарсларни пухта ўзлаштириш ҳақида тушунтиришлар берилди. Тадбир моҳиятан огоҳликка даъват руҳида бўлиб ўтди. Тадбир ёшлар билан ишлаш тизимидаги масъуллар ва талабалар шунингдек, мураббийлар билан жонли мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган тадбирдан талабалар ўзлари учун кўплаб маълумотлар олиш билан бирга катта таассуротга ҳам эга бўлди. Учрашув талабаларни турли ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олишга яна бир даъват бўлди.

         Маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan