Болалар нефрологиясига бағишланган «Россия-Беларусия- Узбекистон» Симпозиум бўлиб ўтди

2018 йил 24-25 май  кунлари Тошкент тиббиёт академияси 2- сон болалар касалликлари  кафедраси мудири профессор Каримжанов И.А., тиббиёт фанлари доктори доцент Рахманова Л.К.  ва бир гуруҳ магистрлар Санкт-Петербург шаҳрида  «Здоровые дети-будущее страны» Халқаро Конгрессда  иштирок этдилар. Конгресснинг «Болалар неврологияси»га бағишланган «Россия-Беларусия- Ўзбекистон» Симпозиумида проф. Каримжанов И.А. «Некоторые аспекты течения и лечения хронической болезни почек у детей», т.ф.д. Рахманова Л.К. «Клинико- иммунологические особенности течения нефротического синдрома у детей с лимфатическим диатезом» мавзуларида маъруза қилдилар. Симпозиум давомида қилинган барча маьрузалар болалар нефрологиясининг долзарб масалаларига бағишланган бўлиб, олимлар томонидан қизиқарли мунозара ва муҳокамалар олиб борилди,  савол-жавоблар бўлди, ўзаро тажриба алмашдилар. Конгресс турли мамлакат олимлари иштирокида кўтаринки руҳда, мазмунли ва таасуротларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan